Россиянинг Шлиссельбург шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда “78.ру” хабар берди.
Воқеа 22 июль куни, маҳаллий вақт билан соат 08:00 лар атрофида юз берган. Красний проспектида 30 ёшли эркак Honda русумли машинани бошқараётганда йўл четида велосипедда кетаётган 30 ёшли Ўзбекистон фуқаросини уриб юборган.
Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
ЙТҲ содир этган шахс маст ҳолатда экани аниқланган. Бунгача у йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)