Россиянинг Астрахан шаҳрида ўзбекистонлик эркак ҳамюртини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Московский комсомолец” хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 июнга ўтар кечаси Астрахандаги кафелардан бирида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси жанжаллашган. Шундан кейин конфликт муштлашувга айланган.
Кейинчалик муҳожирлар кафени тарк этиб, уйига кетган. Бироқ улардан бири ўртоғига нисбатан шахсий хусумати бўлган, дейилади хабарда. У ҳамюрти ухлаганидан кейин бўйнига бир неча марта пичоқ тортган. Эркак олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Дўстини ўлдиргандан сўнг, эркак воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни қўлга олган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеанинг барча ҳолатларини аниқламоқда, тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)