Ижтимоий тармоқларда “Волга” машинаси автомобиль йўлида юкхонасига светофор юклаб олган ҳолда кетаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан “Дарё”га изоҳ берди.
Айтилишича, мазкур вазият Наманган шаҳрида содир бўлган. Ушбу автомашинадаги светофор қуёш панелли кўчма светофор ҳисобланиб, ундан пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда фойдаланилиши йўлга қўйилган.
“Видео мутахассислар томонидан светофорнинг созлиги ўрганиб чиқилиб, ишлаб турган ҳолатда шаҳардаги пиёдалар кўп ҳаракатланаётган ҳудудга жойлаштириш мақсадида олиб борилаётган вақтда тасвирга олинган”, — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, видео эски бўлиб, ҳолат тахминан қиш фаслида юз берган.
Изоҳ (0)