20 дан ортиқ давлат БРИКСга аъзо бўлиш учун расман ариза берди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
“22 давлат БРИКСга аъзо бўлиш учун расман ариза берди”, — дейилади агентлик баёнотида.
Шунингдек, маълумотларга кўра, тахминан, яна шунча давлат уюшмага кириш истагини норасмий равишда билдирган.
БРИКС (BRICS — Brazil, Russia, India, China, South Africa) — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка мамлакатларни бирлаштирувчи уюшма. Хитой Ташқи ишлар вазирлигига кўра, мазкур иқтисодий блокка бир қатор бошқа давлатлар, жумладан, Аргентина, Эрон, Индонезия, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср қўшилиш ниятида.
Июнь ойида Бангладеш ҳам мазкур иттифоққа аъзо бўлиш учун ариза топширганди.
“Мамлакатимиз тез орада БРИКСга қўшилиб, ушбу фаол ривожланаётган ҳамжамиятнинг бир қисмига айланишига умид билдирамиз”, — деганди ўшанда Бангладеш ташқи ишлар вазири.
Изоҳ (0)