Япониядаги Сакурадзима вулқони олти ойдан кейин уйғонди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари вулқон портлаши акс этган суратларни чоп этмоқда.
Сакурадзиманинг аввалги фаоллиги шу йилнинг 8 февраль куни кузатилган — ўшанда вулқондан чиққан кул ва тутун 1000 метр баландликка чиққанди. Бу сўнгги беш йил ичида биринчи портлаш эди.
Сакурадзима — Япониядаги энг фаол вулқонлардан бири. Мамлакатда жами 200 га яқин вулқон мавжуд бўлиб, улардан 40 таси фаол.
11 июль куни Исландия пойтахти Рейкявикдан 30 км узоқликда, пойтахтнинг жануби-ғарбидаги Рейкянес яриморолидаги Литли Хрутур тепалиги яқинида вулқон отилиши бошлаганди.
Июнь ойида эса Гавайида дунёдаги энг фаол Килауэа вулқони жунбишга келганди.
Изоҳ (0)