• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон урушда, ҳарбий йиғин пайтида ҳалок бўлган, ногиронлик орттирган фуқароларига қанча пул тўлайди? Меросхўрларга бериладиган суғурта миқдори ва имтиёзлар ҳақида

    Мудофаа вазирлиги “Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйди. Ҳужжат 27 июндан 12 июлгача жамоатчилик муҳокамасида бўлди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қарор матнида қайд этилишича, президентнинг “Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида яралангани, контузия ёки майиб бўлгани оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим)ларнинг оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахсларга алоҳида имтиёз ва кафолатлар белгиланган.

    Бундан ташқари, Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчи (ходим)лари томонидан ҳарбий хизмат ўташнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, уларга хизмат сафари харажатларини қоплаб беришни тартибга солиш зарурати мавжуд. Шунга кўра, қонунчилик ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш учун ҳукуматнинг айрим қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб этилмоқда.

    Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаси билан айрим ҳукумат қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

    • ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлганда давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида тўланадиган суғурта суммасини белгилаш;
    • ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим)ларнинг оила аъзоларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсация тўлаш тартибини белгилаш;
    • ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар)нинг оила аъзолари белгиланган тартибда турар жойга муҳтож деб тан олинганда, уларни узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда тураржой билан биринчи навбатда таъминлаш;
    • ҳарбий хизматчи (ходим)ларга хизмат сафари харажатларини қоплаб бериш тартибини такомиллаштириш.

    Қонун лойиҳасига кўра:

    1. суғурталанган шахс (ҳарбий хизматчи) 2023 йил 1 апрель ва ундан кейинги даврларда президентнинг тегишли қарорларига асосан фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) эълон қилинган ва (ёки) ҳарбий (жанговар) ҳаракатлар олиб борилаётган даврда яралангани, контузия ёки майиб бўлгани оқибатида ҳалок бўлганда — унинг меросхўрларига (меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома тақдим этилган тақдирда) тўловни амалга ошириш кунидаги республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида;
    2. суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида ҳалок бўлганда (айрим ҳолатлар бундан мустасно) ёки хизмат (ҳарбий йиғинлар)дан бўшагандан сўнг бир йил мобайнида олинган жароҳат (контузия), касалланиш натижасида вафот этганда — унинг меросхўрларига (меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома тақдим этилган тақдирда) тўловни амалга ошириш кунидаги республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 84 баравари миқдорида;
    3. суғурталанган шахс хизматдан бўшагандан кейин бир йил мобайнида унга хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) билан боғлиқ бўлган ногиронлик белгиланганда: I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — б-пунктдаги тўлов (БҲМ 84 баравари)нинг 75 фоизи, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — 50 фоизи, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — 30 фоизи миқдорида;
    4. суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида оғир жароҳатланганда — БҲМ 84 баравари тўловнинг 20 фоизи ва енгил жароҳатланганда 10 фоизи миқдорида суғурта пули тўлайди.

    Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзоларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим)нинг оила аъзоларига уларнинг мулки (номи)да тураржой бўлмаган тақдирда тўланади.

    Пул компенсацияси ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг янги никоҳга кирмаган турмуш ўртоғи ва (ёки) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг қарамоғида бўлган ота-онасидан бирига тўланади.

    Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг янги никоҳга кирган турмуш ўртоқларига, кейинчалик улар янги никоҳидан ажрашганида ёки бева қолганида пул компенсацияси тўланмайди.

    Тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига, амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно):

    • Тошкент шаҳрида – БҲМнинг тўрт бараваригача миқдорда;
    • Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг уч бараваригача миқдорда;
    • Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида – БҲМнинг икки бараваригача миқдорда тўланади.

    Пул компенсацияси олувчи ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оила аъзоси (турмуш ўртоғи, ота-онасидан бири) билан бирга яшайдиган оила таркиби уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (пул компенсацияси олувчи шахсни ҳисобламаган ҳолда) пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда пул компенсацияси олувчи оила аъзоси билан бирга яшайдиган шахслар (ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг фарзандлари, ҳарбий хизматчи ҳаётлигида фарзандликка олган шахслар, ҳарбий хизматчининг оила аъзолари томонидан фарзандликка олинган шахслар, хизматчининг қарамоғидаги ота-онаси, шу жумладан турмуш ўртоғининг ота-онаси) ҳисобга олинади.

    18.07.2023, 08:59   Изоҳ (0)   9190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Cambridge мутахассиси Президент мактабларига кириш имтиҳонлари борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

    18.07.2023, 08:54

    Урганчдаги банкда пневматик тўппонча билан қуролланган йигит қўлга олинди

    18.07.2023, 08:31

    Тошкент жамоат транспортида тонировкали автобуслар одам ташишни бошлади 

    18.07.2023, 08:15

    Фарғона, Баткен ва Сўғд вилоятлари раҳбарлари 2 йилдан сўнг яна йиғилиш ўтказди

    17.07.2023, 20:24

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлади

    17.07.2023, 19:47

    Наманганда Instagram’даги ёзув сабаб 18 ёшли шахсга жиноий иш очилди

    17.07.2023, 18:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.