Андижон вилоятида Лабо ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб, бурнини синдиргани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра, 12 июль куни Андижон вилояти ИИБ ЖҲХ ЙҲХБ ходими ўз хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида, 47 ёшли эркак ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомашина бошқаргани учун автомобилларни вақтинча сақлаш майдончасига жойлаштираётган вақтда фуқаро К.V. ходимнинг ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатиб, қўли билан ходимнинг юз қисмига бир марта уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Б.га нисбатан Жиноят кодекси 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноий иш қўзғатилган.
Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Изоҳ (0)