Туркия, НАТОнинг умумий хавфсизлик масалаларини, жумладан, блокнинг географик кенгайишини ҳал қилишда яқин ҳамкор бўлишда давом этади, деди Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими раҳбари Фаҳреттин Алтун.
“Туркия НАТОнинг кенгайиши бутун дунёда мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг калити, деб ҳисоблайди”, — дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, расмийнинг тушунтиришича, Туркия НАТОнинг географик кенгайишини “аниқ бир давлатга қарши эмас, балки иттифоқни барқарорликка эришишга ёрдам берадиган кенг қамровли хавфсизлик ташкилотига айлантириш мақсадида” қўллаб-қувватлайди.
Алтун, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги географик қуруқлик кўприги ва Қора денгизга олиб борадиган сув йўлларини назорат қиладиган давлат сифатида Туркиянинг “ғарбий лагерда бўлиш жуда муҳим” деди.
“Туркиянинг НАТОга узоқ вақтдан бери содиқлиги Европани ҳимоя қилди. Унинг давомли иштироки қитъа хавфсизлиги учун жуда муҳим”, — деб ёзди Фаҳреттин Алтун.
Шунингдек, Алтун “Анқара иттифоқнинг умумий муаммоларини ҳал қилишда НАТОнинг ҳамкори бўлишда давом этади”, деб ишонтирди ва бу “миллий хавфсизлик талабларига мувофиқ” амалга оширилишини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)