Тайван жанубидаги Чиайи шаҳридаги ибодатхона ярмаркасида портлаш юз берди, деб хабар берди "Зию Шибао" газетаси.
Оқибатда 17 киши, жумладан, уч нафар бола жароҳатланган. Улар касалхонага ётқизилган. Кейинроқ газета жабрланганлар сони 28 нафарга етганини хабар қилди.
Газетанинг ёзишича, портлаш 16 июлга ўтар кечаси содир бўлган, ярмаркада 20 мингга яқин одам бўлган. Гувоҳлар саҳна яқинидаги чиқинди қутисида портлаш овозини эшитишган. Ярмарка ташкилотчилари ушбу ҳудудда пиротехника воситалари бўлганини таъкидлашди.
Яна бир версия — электр генераторларидан бирининг портлаши. Ўт ўчириш бўлими газ портлаганини маълум қилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)