Июнь ойи Европа мамлакатларида қайд этилган энг иссиқ ой бўлди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Қайд этилишича, жазирама одамлар ҳаётини хавф остига қўйган ва электр тармоқларининг ортиқча юкланишига сабаб бўлган, шунингдек, ўрмон ёнғинларининг келиб чиқишига сабаб бўлган.
Агентликнинг ёзишича, жанубий Европанинг катта қисмида кучли жазирама давом этмоқда. Масалан, Италия ва Испанияда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиши мумкин. Аниқлик киритилишича, жазираманинг пасайиши ҳозирча прогноз қилинмаган. Келаси ҳафта Шимолий Африкадан келаётган иссиқлик тўлқини Жанубий ва Марказий Европада ҳаво ҳароратининг янада ошишига олиб келиши кутилмоқда.
Июнь ойида Бутунжаҳон метеорология ташкилоти (WМО) 2023 йилнинг ёзи Европа ва бутун сайёра учун рекорд даражада энг иссиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаганди. Келажакда ҳароратнинг кўтарилиш тенденцияси ўсишда давом этиши қайд этилди.
Изоҳ (0)