Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Тель-Авив чеккасида тўсатдан йиқилиб тушганидан сўнг тез ёрдам бўлимига ётқизилди. Бу маълумотни The Jerusalem Post газетасига ҳукумат раҳбарининг идораси тасдиқлади.
Нетаняху жойлаштирилган Sheba тиббиёт маркази манбаларига кўра, бош вазир Кесариядаги уйда бўлганида ҳушини йўқотган, натижада у йиқилиб, боши билан урилган. Шунингдек, у кўкрак қафасида оғриқ ҳис қилгани айтилмоқда.
Касалхонага келганида Нетаняху аллақачон ҳушида бўлган. Хабар қилинишича, унинг аҳволи яхши ва мия диагностикаси жараёнидан ўтган. Шифокорлар сиёсатчининг юрагини ҳам текширишди.
Текширув тафсилотлари ошкор этилмади, бироқ Нетаняхунинг идораси журналистларга хабар беришича, шифокорлар ғайриоддий ҳеч нарса топишмаган. Бош вазир ҳушини йўқотишининг асосий сабаби сифатида иссиқ об-ҳаво шароитида сувсизланиш кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)