Бир неча йилдан бери АҚШда яшаб ижод қилиб келаётган рэпер Шаҳриёр 34 ёшида бўйдоқлик билан хайрлашди. У 11 июль куни Нурангиз исмли қизга уйланди. Шаҳриёр ва Нурангизнинг никоҳ кечаси Самарқанд шаҳридаги ресторанлардан бирида ўтказилди. Тўйга ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари ташриф буюрди.
Маълумот учун, Шаҳриёр 1989 йилнинг 15 апрелида Самарқанд шаҳрида туғилган. У “Сени кўрдим”, “Исминг юрагимда”, “Дўстмисан”, “Узилган алоқа” каби қўшиқлари билан машҳур бўлган. Рэпер, шунингдек, бир нечта фильмларда ҳам суратга тушган. “Ташландиқ” фильмидаги бош роли уни актёр сифатида ҳам томошабинларга танитган. Шаҳриёр шахсий ҳаётини сир сақлайдиган санъаткорлар сирасига киради.
Изоҳ (0)