• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Жонни Депп, Меган Фокс ва инжиқлиги билан танилган бошқа Голливуд юлдузлари

    Ҳақиқий ҳаётда севимли Голливуд актёр ва актрисалари кинодагидек ёқимтой ва бекам-у кўст деб ўйласангиз, адашган бўласиз. Улар ҳақидаги бор ҳақиқатни суратга олиш гуруҳи аъзолари билади. Юлдузларнинг инжиқликлари баъзан энг юқори чўққига чиқади ва том маънода ижодий жамоани қийин аҳволга солиб қўяди. Europa Plus нашри суратга олиш майдончасида жанжалларга сабаб бўлган Голливуд юлдузлари ҳақида маълумот берди.

    Эзра Миллер

    Фото: Europa Plus

    DC суперқаҳрамони Эзра Миллер тезда машҳурликка эришди. Инсайдерларнинг сўзларига кўра, актёр “Flesh” фильмини суратга олиш майдончасида “кўпинча хотиржамлигини йўқотган” ва ўзини агрессив тутмаган. Натижада Warner Bros Миллер билан барча лойиҳаларни тўхтатди. Бундан ташқари, актёр бу воқеадан бир неча соатдан кейин барларда жанжал уюштириб, муштлашган.

    Фото: Europa Plus

    Жонни Депп

    Фото: Europa Plus

    Голливуднинг машҳур актёрларидан бири Жонни Депп рафиқаси билан судлашмасидан олдин ҳам мартабасини деярли йўқотган эди. Бу “Кариб денгизи қароқчилари: Мурдалар эртак айтмайди” фильмининг премьерасидан кейин аён бўлди. Маълум бўлишича, бутун суратга олиш гуруҳи Жонни Деппнинг хатти-ҳаракатидан шикоят қилган. Унинг Ember Хёрд билан муносабатлари ўша пайтда ҳам яхши эмас эди. Лойиҳани суратга олиш жараёнлари бир неча бор қолдирилди. Кунлардан бир кун Депп қўлини синдириб олди (актёр бунга унинг собиқ рафиқаси сабабчи бўлганини айтган), шунинг учун у жадвални ўзгартиришга мажбур бўлди.

    Фото: Europa Plus

    “Мен суратга олиш гуруҳи аъзолари билан суҳбатни эслайман, улар фильмнинг охирги қисмидаги иш даҳшатли шароитда кечганини тан олишган. Бутун гуруҳ Жонни Деппни соатлаб кутган. Актёр ва унинг рафиқаси ўртасида доим келишмовчилик бўлган”, — дейди австралиялик радиобошловчи Жеки Хендерсон.

    Линдси Лоҳан

    Фото: Europa Plus

    Ҳозирда актриса ўз мартабасини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ актриса 2000—2010 йилларда кучли ичимликларга берилиб кетди ва ҳашаматли турли хил зиёфатлар уюштирди. Биринчи марта Линдси бош ролни ижро этган “Ажойиб Жоржия” фильмининг продюсери Жеймс Робинсон томонидан нопрофессионалликда айбланди.

    “Ярамас қизлар” фильмида суратга тушганимдан кейин Лос-Анжелесга келганимда 17 ёки 18 ёшда эдим. Мен ўзимни ёлғиз ҳис қилмадим, чунки атрофимда доимо инсонлар бор эди, бироқ мен нима учун бу инсонлар борлигига эътибор бермадим. Менинг нима қилаётганимни ҳеч ким кузатмасди”, — дейди Лоҳан.

    Крис Браун

    Фото: Europa Plus

    Крис Браун бир неча йил давомида юлдузлик касали билан курашди. Хонанданинг танишлари бир неча бор унинг тажовузкор инсонга айланганини таъкидлаган. 2009 йилда “Гремми” мукофотини топшириш маросимидан кейин у собиқ севгилиси Рианнани қанчалик шафқатсизларча урганини ёдга олиш керак. Крис ўзини ўзи назорат қилиш курсларини олди. Шундан кейин вақт ўтиб “Хайрли тонг, Америка” дастури давомида яна жанжал қилди. Крис хонанда билан бўлган иш ҳақидаги саволдан ғазабланди, шунинг учун у интервьюни тугатди. У кийиниш хонасига югуриб кириб, деразани стул билан синдирган.

    Фото: Europa Plus

    “Инсонларнинг доим ўтмишни эслашларидан жуда чарчадим”, — дейди Браун ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

    Меган Фокс

    Фото: Europa Plus

    Актриса ҳатто энг сабрли режиссёрларни ҳам ғазаблантирган. “Трансформерлар” лойиҳаси муаллифига нисбатан баҳсли баёнотлар туфайли у бошқа актёр билан алмаштирилди. Меган Фокс интервьюларининг бирида Майкл Бейни Гитлер билан таққослаган:

    “Мен ҳақиқатан ҳам бу инсонга нисбатан ҳис-туйғуларимни очмоқчиман, у Наполеонга ўхшайди ва у ўзини ақлдан озган инсон сифатида обрў қозонишини хоҳлайди. У ўз фильмларини суратга олиш жараёнларида Гитлер каби бўлишни хоҳлайди ва шундай қилади. Шунинг учун у билан ишлаш даҳшатли туш кабидир”, — дейди актриса.

    Шундан сўнг Фокс дарҳол ишдан бўшатилди ва унинг ўрни Роузи Хантингтон Уайтлига берилди.

    Кетрин Хайгл

    Фото: Europa Plus

    Айтилганидек, ташқи кўриниш алдамчи бўлиши мумкин. Актриса ўзининг даҳшатли характери туфайли Голливуддан ҳайдалди. Маълум бўлишича, Кетрин Хайгл “Ҳиссиётлар анатомияси”ни “Қотиллар” комедияси учун тарк этган ва бунинг учун унга 12 миллион доллар ваъда қилинган. У бу қарорини фарзанди билан кўпроқ вақт ўтказмоқчи эканлигини айтиб оқлади. Шунингдек, Хайгл ўзига ёқмаган саҳналарни ўйнашдан қандай бош тортгани ва трейлерни тарк этмагани ҳақида гапириб берди.

    Фото: Europa Plus
    11.07.2023, 19:35   Изоҳ (0)   10419
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Россияда кўча супуриб, репетиторга пул йиғганман”. Комик актёр Шаҳбоз Нарзиев тасодифан санъаткор бўлгани ва “Миллион”га “қимматга тушган тўй” ҳақида (видео)

    11.07.2023, 17:51

    “Пул мен учун биринчи ўринда эмас”. Муниса Ризаева Қатардан бўлган 500 минг долларлик таклифни рад этгани, бўлажак турмуш ўртоғи ва 2 йиллик депрессия ҳақида 

    11.07.2023, 15:46

    Россиялик бастакор Максим Фадеев хонанда Наргиз Зокированинг Тошкентдаги концертида муаллифлик ҳуқуқи бузилиши эҳтимоли бўйича Ўзбекистон Маданият вазирлигига хат

    11.07.2023, 14:57

    “Бизнинг мақсадимиз уларнинг танловига халақит бермаслиги керак”. Жаҳон юлдузларининг фарзанд тарбияси борасидаги тавсиялари

    11.07.2023, 13:40

    Мурат Йилдирим қизалоғининг тўйини ўтказди, Киванч Татлитуғ илк бор ўғлини кўрсатди. Турк киноси янгиликлари

    11.07.2023, 12:34

    Жим Керри, Кейт Бланшетт ва карьераси якунланганини маълум қилган бошқа Голливуд актёрлари (фото)

    11.07.2023, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.