• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Келин қиз бўлмас экан”. Режиссёр Зебо Наврўзова келинларини ишлаб пул топишга ундаши ҳақида гапирди 

    Режиссёр Зебо Наврўзова журналист Шоира Мирсодиқова билан бўлган суҳбатда шахсий ҳаёти билан боғлиқ кўплаб саволларига жавоб берди.

    Хусусан, келинларини ишлашга ундашининг сабаби, Асал Шодиева билан муносабати ва шу ёшда ҳам унинг тарк этмаётган “касаллиги” ҳақида гапириб ўтди.

    Фото: Instagram / @zebo_navruzova_official

    — Асал Шодиева ажойиб, юлдуз келин. Ўзига яраша эркалиги бор. Аммо энг муҳими яхши оилада тарбияланган. Келинларим ҳамиша ўзи ва иши билан банд. Муҳаммадалининг турумш ўртоғи Иродахон тадбиркорлик билан шуғулланади. Унинг ишлаб чиқариш цехи бор, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Унинг қўл остида анча-мунча одам ишлайди. Ҳумора келиним эса турмушга чиққанидан кейин анча йил фарзанд тарбияси билан банд бўлганди. Болалари улғайгач, ўзим унинг ишлаши ва пули бўлишини истадим. Чунки эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Аллоҳ билгувчи, эртага мен ёки ўғлимга нима бўлишини ҳеч кимга аён эмас. Мен учта болам билан ёлғиз қолиб кетиб, уларни оёққа қўйишга мажбур бўлдим. Бу ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин, шунинг учун нафақат ўғил, қиз бола ҳам касб-кори билан шуғулланиши керак. Ҳумора келиним шунча йил уйда ўтириб, энди касбида ўз ўрнини топишга ҳаракат қиляпти. 

    Фото: Instagram / @zebo_navruzova_official

    Ижтимоий тармоқларда “Келинларингиз ҳар доим кўча”да деб ёзишади. “Нима қилибди, улар иши билан шуғулланяпти”, дейман. Келинларимга ҳаммасини уддалаш, иш ва оила билан бирга ўзига ҳам эътибор бериши кераклигини айтаман. Ёш, ўзига қараб, кийиниб юрса нимаси ёмон. Келинларнинг борига шукр, аммо улар барибир қиз бўлолмас экан. Қариган чоғда одам бетоб бўлса барибир улардан хижолат тортади деб ўйлайман. Кейинги пайтда шулар ҳақида ўйлаяпман, — дейди режиссёр Зебо Наврўзова.

    Уч келиннинг қайнонаси Зебо Наврўзова қандай келинлардан қўрқиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    — Ўзининг босар-тусарини билмай қоладиган, дилозор, “звезда” келинлардан Аллоҳ сақласин. Бундай инсон нафақат қайнонани, балки бутун бошли жамиятни ҳам кемиради.  Юлдузлик гўзаллиги ўтиб, юзини ажин босганидан кейин хатоларини тушуниб етади. Аммо у пайтида кеч бўлиши ҳам мумкин. Сабаби унинг дилозорлигидан чарчаган инсонлар уни ўзидан олиб қочишга ҳаракат қилишади. Тўғри, ўзим ҳам қайнонанинг хизматини қилган келин эмасман. Бахтга қарши турмушдан ёш ажралдим, қайнона билан яшаш насиб этмади. Аммо билганларимни келинларимга ўргатаман, — дейди Зебо Наврўзова.

    Режиссёр ўғилларидан уялишининг сабаби ва улар берган пулни нималарга сарфлаши ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @zebo_navruzova_official

    — Ёлғиз яшаш осон эмас, қанча қийинчилик кўрганимни ўзим биламан. Аммо шунда ҳам бошқа оналарга ўхшаб, ўғилларимдан нимадир сўрашга уяламан. Баъзан “Анталия ёки бошқа хориж давлатига боринг, ҳамма харажатларни қоплаймиз”, дейишади. “Бормай қўяқолай, ундан кўра сарфлайдиган харажатни ўзимга беринглар”, дейман. Касбга бўлган муҳаббат ҳам бир касаллик бўлса керак, фильм олишни яхши кўраман. Шу ёшимда ҳам ижодий ғоялар устида ишлайман. Яширмайман, шу пайтгача олган фильмларимнинг фақатгина биттасини хонанда Лоланинг отаси Равшан Йўлдошев молиялаштирган. Қолган фильмларимнинг продюсери ўғлим Шоҳруҳхон бўлди. Кейинчалик Муҳаммадали ва Шуҳрат ўғилларим ҳам ёрдам беришди, — дейди Зебо Наврўзова.

    11.07.2023, 21:56   Изоҳ (0)   66545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жонни Депп, Меган Фокс ва инжиқлиги билан танилган бошқа Голливуд юлдузлари 

    11.07.2023, 19:35

    “Россияда кўча супуриб, репетиторга пул йиғганман”. Комик актёр Шаҳбоз Нарзиев тасодифан санъаткор бўлгани ва “Миллион”га “қимматга тушган тўй” ҳақида (видео)

    11.07.2023, 17:51

    “Пул мен учун биринчи ўринда эмас”. Муниса Ризаева Қатардан бўлган 500 минг долларлик таклифни рад этгани, бўлажак турмуш ўртоғи ва 2 йиллик депрессия ҳақида 

    11.07.2023, 15:46

    Россиялик бастакор Максим Фадеев хонанда Наргиз Зокированинг Тошкентдаги концертида муаллифлик ҳуқуқи бузилиши эҳтимоли бўйича Ўзбекистон Маданият вазирлигига хат

    11.07.2023, 14:57

    “Бизнинг мақсадимиз уларнинг танловига халақит бермаслиги керак”. Жаҳон юлдузларининг фарзанд тарбияси борасидаги тавсиялари

    11.07.2023, 13:40

    Мурат Йилдирим қизалоғининг тўйини ўтказди, Киванч Татлитуғ илк бор ўғлини кўрсатди. Турк киноси янгиликлари

    11.07.2023, 12:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.