Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида яшовчи ўсмир кана чақиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Оrdа.kz” хабар берди.
Июнь ойида 15 ёшли болакай ҳашарот чаққанидан кейин Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланган. Соғлиғи ёмон бўлишига қарамай, ўсмир ва унинг ота-онаси узоқ вақт давомида шифокорларга мурожаат қилмаган. Улар касалхонага боришга қарор қилганда аллақачон кеч бўлган — ўсмир вафот этган.
Туркистон вилояти санитар шифокорларининг маълум қилишича, ёз бошидан буён 985 нафар фуқаро кана чақиши шикояти билан тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Барча жабрланганлар кузатувга олинган, каналар текширилган. Ҳозиргача Қозоғистонда 48 нафар беморда хавфли иситма борлиги гумон қилинмоқда.
“Тўққиз кишига ташхис қўйилган. Сауран вилоятида икки киши касалланган, 7 та вилоятда биттадан касалланиш ҳолати аниқланган”, — дейди вилоят Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиораз Елемесов.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Туркистон вилоятида чорвачилик юқори даражада ривожлангани туфайли Конго-Қрим геморрагик иситмаси табиий ўчоққа айланган. Хавфли вирус одам танасига кана чақиши ёки касалланган ҳайвон ва одамларнинг очиқ яраси билан алоқа қилиш орқали киради.
Изоҳ (0)