Қозоғистонда тўққиз ёшли бола илон чақиши оқибатида касалхонада вафот этди. Бу ҳақда АstanaTV хабар берди.
Ҳодиса Олмаота вилояти Кеген қишлоғида содир бўлган. Бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Унда ўпка шиши қайд этилган. Бемор зудлик билан интенсив терапия бўлимига ётқизилган.
Илон заҳарига қарши зардоб берилган. Бир неча соатдан кейин процедура такрорланган. Аммо беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган.
“Боланинг аҳволи оғир бўлгани учун уни қутқара олмадик, чунки унда кўплаб асоратлар қайд этилганди. Токсик гепатит, токсик нефрит бор эди. Охир-оқибат, унинг кўп аъзоларида етишмовчилик кузатилди”, — дейди Кеген туман шифохонаси бош шифокори ўринбосари Мурат Серикули.
- Олмаота вилоятида йил бошидан бери ўн бир кишини илон чаққан;
- 2022 йили эса 24 киши шифокорларга мурожаат қилган;
- Сўнгги ҳодисага қадар қурбонлар бўлмаган.
Изоҳ (0)