АҚШ президенти Жо Байден Йенс Столтенбергдан кейин НАТО бош котиби лавозимига Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен номзодини илгари сурмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри НАТО доираларидаги исми ошкор этилмаган суҳбатдошига таяниб хабар берди.
4 июль куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс раҳбари лавозимида яна бир йил, 2024 йил 1-октябргача қолишини маълум қилди.
64 ёшли Столтенберг 2014 йилнинг октябридан бери НАТО бош котиби лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг ваколатлари кузда тугаши керак эди, аммо НАТО аъзолари Столтенбергдан ўз лавозимида қолишни сўраган, улар Украинадаги уруш фонида янги номзод бўйича келиша олмаган.
Фон дер Ляеннинг ўзи НАТО раҳбари лавозимига номзодлар рўйхатига киритилганини катта шараф деб билишини айтган. Бироқ у “ҳозир ҳам, келгусида ҳам” бу лавозимни эгаллаш ниятида эмас, деди унинг матбуот котиби.
Шунга қарамай, миш-мишларга кўра, Еврокомиссия раҳбари Байден билан шахсий суҳбатларда “камида кейинги йилга қадар” НАТОда бирорта лавозимни эгаллашга тайёр эмаслигини айтган, деб ёзади The Telegraph. Оқ уй Фон дер Ляенни ушбу лавозимга кўтариш имконияти 2024 йилда Еврокомиссия раҳбари учун сайловдан кейин очилади, деб кутмоқда.
Изоҳ (0)