• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Образига ўзгартириш киритишни хоҳламай, режиссёр талабларига қарши чиққан актёр ва актрисалар (фото)

    Кўплаб машҳурлар карьерасининг бошида рол учун ҳар қандай шартга рози бўлади. Улар режиссёрнинг талабларини сидқидилдан бажаради. Аста-секин актёрлар тажриба орттиради ва нафақат сценарийга ўзгартириш киритиш, балки ташқи кўринишини ўзгартиришдан ҳам бош тортишга журъат этишади.

    Керри Фишер — “Юлдузлар жанги. IV эпизод: Янги умид”

    Фото: AdMe

    Қаҳрамони малика Лея сингари Керри Фишер ҳам темпераментли ва исёнкор эди. “Юлдузлар жанги” фильмини суратга олишдан олдин актрисага 5 кг вазн йўқотиши кераклиги айтилади, бунинг учун “озиш лагери”га юборилади. Аммо қиз ишдан бўшатишларидан қўрқса-да, озишни хаёлига ҳам келтирмайди. Яхшиямки, у лойиҳадан четлаштирилмайди ва унинг ижросидаги Лея образи барча даврларнинг энг яхши фильм қаҳрамонлари рўйхатига киради.

    Кирстен Данст — “Ўргимчак одам”

    Фото: AdMe

    Франшиза продюсерларидан бири Кирстен роли учун беғубор табассумга эга бўлишини таъкидлайди. Бироқ актриса ўзининг номукаммал тишларидан мамнун бўлиб, уларни тузатмоқчи эмасди. Охир-оқибат актрисанинг табассуми фақат фильм постерида таҳрирланган — кадрда ўзининг табиий шаклида қолган.

    Алан Рикман — “Гарри Поттер ва тилсим шаҳзода”

    Фото: AdMe

    “Гарри Поттер ва тилсим шаҳзода”да Северус Снейп Дракони тўхтатиб, Дамблдорни ўзи ўлдирадиган саҳна бор. Расмий сценарийда актёр “Мен сўз берганман, қасам ичганман” дейиши керак эди. Унда Снейпнинг Драко Малфойнинг онасига унинг ўғлига ғамхўрлик қилишга ваъда бергани ҳақида сўз боради.

    Бироқ Алан Рикман бу иборани айтишдан бош тортади, чунки унинг фикрича, бу ҳамма нарсани чалкаштириб юборарди. Бунинг ўрнига Снейп жим бўлиб қолади ва икки сўзни айтади: “Авада Кедавра”.

    Женна Ортега — “Уэнздэй”

    Фото: AdMe

    Женна Уэнздей ролига шунчалик киришиб кетадики, ҳатто мустақил равишда баъзи диалогларга тузатишлар киритади. Мисол учун, Қузғунлар балига кийиш учун Қўл Уэнздейга ҳашаматли қора кўйлак совға қилиб, ҳайратда қолдиради. Уэнздей кийимни кўрганда “О, Худойим, бу кўйлак жудаям чиройли, бунинг учун ўзимдан нафратланаман!” дейиши керак эди. Бироқ актриса бу жумла унинг характери учун ғайритабиийлигини ҳис қилади ва буни айтмасликка қарор қилади.

    Дэниел Крейг — Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлар

    Фото: AdMe

    2021 йилда Крейг Бонд фильмидаги иштирокини расман якунлади. Шунга қарамай, унинг рамзий 007 образи ҳали ҳам қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Актёр сочининг ранги энг кўп муҳокама қилинади, чунки Бонднинг олдинги барча ижрочилари қорасоч эди. Крейг сочларини бўяшдан бош тортади. Бунинг ўрнига у шиддатли кўриниш учун калта соч турмагини таклиф қилади.

    Кира Найтли — “Герцогиня”

    Фото: AdMe

    “Герцогиня” драмасида Кира Найтли ҳақиқий тарихий шахс — герцогиня Жоржия Кавендиш ролини ўйнайди. Фильм ижодкорлари фильм постерларида актрисанинг қоматини кўзга ташланарли қилиш таклифини беришади, аммо Кира қоматини фотошоп қилишни қатъиян ман қилади.

    Имельда Стонтон — “Гарри Поттер ва қақнус ордени”

    Фото: AdMe

    Долорес Амбриж образини гавдалантирган Имелда Стонтон махсус қопламалардан фойдаланишни хоҳлайди. У қаҳрамони юмшоқфеъл, мукаммал қад-қоматдан холи бўлиши кераклигини ҳис қилади. Ахир, Амбриж учун ташқи томондан юмшоқ ва меҳрибон кўриниши муҳим эди, шу йўл билан у шафқатсиз ва амалпараст эканини яширарди.

    “Гарри Поттер ва қақнус ордени” фильмининг либос дизайнерлари унинг илтимосини ҳеч қандай тортишувсиз қондирадилар. Бел соҳасидаги қўшимча ҳажм туфайли актрисанинг юриши ўрдакка ўхшаб қолади. Имелда эса бундан мамнун бўлади.

    Жин Хекман — “Супермен”

    Фото: AdMe

    1978 йилда суратга олинган “Супермен” фильмидаги Лекс Лютор роли учун Жин Хекмандан сочини олдиришни сўрашганда, актёр қатъиян рад этган. Кейин кино ижодкорлари Хекман қаҳрамонининг парик кийиши ҳақидаги иллюзия яратишга қарор қилишади. Улар фильм давомида унинг сочларини турли усуллар билан турмаклашади. Актёр фақат битта саҳнада кал бўлиб кўринади, аммо бунинг учун у сочини олиши шарт эмасди: визажистлар буни қойилмақом тарзда уддалашган.

    04.07.2023, 11:30   Изоҳ (0)   7906
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йўргакданоқ ҳашаматли ҳаёт: бадавлат оилаларда туғилган машҳурлар (фото)

    03.07.2023, 11:30

    “Укамнинг контракт пулини тўлаш учун арава судраганман”. Дилшод Мусабеков фаолияти аввалидаги моддий қийинчиликлар ҳақида  

    03.07.2023, 14:30

    53 ёшли супермодел Наоми Кемпбелл иккинчи марта она бўлди (фото)

    03.07.2023, 13:40

    Instagram: Беларуслик йигит билан унаштирилган Муниса Ризаева, Тоҳир Содиқовнинг дабдабали туғилган куни, ўғлини уйлантирган Мирзабек Холмедов 

    02.07.2023, 20:29

    “Авариядан кейин, бир йил тўшакка михланганман” — отасидан айрилган, мактабдаёқ машҳурликка эришган ва тўйдан олдин аёлини тўрт йил синаган Тоҳир Содиқов 50 ёшда (...

    02.07.2023, 18:50

    “Отам ўлгач, ўғай онам қўлида тарбияландим” — актриса Жайрона Ҳасанова онасини эслай олмаслиги ва ўгай онаси билан бугунги муносабатлари ҳақида гапирди (фото)

    02.07.2023, 13:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.