• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Авариядан кейин, бир йил тўшакка михланганман” — отасидан айрилган, мактабдаёқ машҳурликка эришган ва тўйдан олдин аёлини тўрт йил синаган Тоҳир Содиқов 50 ёшда (фото, видео)


    Бежиз “Болалар” гуруҳи афсонавий дея таърифланмайди. Боиси гуруҳ қисқа вақтда машҳурликка эришган ва уч ойда “Халқлар дўстлиги “санъат саройида концерт берган. Улар  iTunis да альбом чиқарган илк ўрта осиёлик гуруҳ ҳисобланади. Хўш, Тоҳир Содиқов қандай қилиб санъатга меҳр қўйди ва бу борада уни кимлар қўллаб -қувватлади?

    Тоҳир Содиқовнинг отаси Баҳромжон Содиқов заҳирадаги офицер ва учувчи бўлган. Аммо у фарзандлари ёшлигида ҳаётдан кўз юмган. Онаси эса қишлоқ хўжалиги бўйича таҳсил олган, аммо анча йил уй бекаси бўлган. Турмуш ўртоғи вафот этиб, рўзғор юки елкасига тушгач, заводга ишга кирган. Хонанда болалигини жуда яхши эслайди. У мактабдаги энг шўх ўқувчилардан бири бўлган.

    Фото: Instagram / @tokhir_sodikov_official

    — Жуда шўх бўлганман, аммо 10 йил ўқиб бирор марта чорагимга уч баҳо қўйишмаган. Тўрт баҳоларим ҳам бир-иккита бўларди холос. Китоб ўқиш жон-у дилим эдим. Мен ўзбек синфда опаларим эса рус синфда ўқишган. Аммо рус тилида улардан кам билмасдим. Мактабдош дўстларимиз билан 1989 йили гуруҳ ташкил қилиш ва қўшиқ айтиш фикри пайдо бўлган. Жавоҳир Зокиров поччаси билан гаплашиб кўришини айтган. У пайтда Наргиз Зокированинг турмуш ўртоғи Руслан Шарипов эди, — дейди Тоҳир Содиқов.

    Жавоҳир Зокиров сабаб Тоҳир Содиқов Руслан Шарипов билан танишган. У ўз даврининг энг ҳит қўшиқларини ёзадиган бастакори эди. “Болалар” гуруҳининг илк таркибида Баҳодир Пўлатов, Ҳусан Содиқов (Тоҳир Содиқовнинг акаси), Жавоҳир Зокиров, Наргиза Зокирова, Тофик Мордухаев, Тоир Одилов ва Тоҳир Содиқовлар бўлган.

    Фото: Instagram / @tokhir_sodikov_official

    — У йиллари “Лосковий май” гуруҳи ижоди гуллаган йиллар эди. Биз ҳам барча ёшлар сингари уларга ҳавас қилардик, баъзан ўхшашга интилардик. Гуруҳга ном топиш керак бўлганида ҳам “Жозибор май” деб номламоқчи бўлганмиз. Бир куни Руслан Шариповнинг офисига бориб, шу борада гаплашиб қолдик. У ўзбек қўшиқчилари билан ишласа ҳам бу тилни унча яхши билмасди. Ёшимиз деярли тенг бўлса ҳам “Пацани” деб мурожаат қиларди. Шунда Баҳодир Пўлатов “Болалар” деб қўйсакчи деб таклиф киритди. Ном барчага маъқул бўлганидан кейин шундай номлашга қарор қилдик, — дейди Тоҳир Содиқов.

    Гуруҳ илк яккахон концерт дастурини 1990 йил 23 февралда “Алпомиш” спорт саройида тақдим этган. Январь ойида эса “Эсингдами сени” номли илк альбоми тақдим этилган эди. Орадан уч ой вақт ўтмасдан мухлислардан концерт бериш борасида жиддий таклифлар тушган ва улар “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт беришган. 

    Фото: Instagram / @tokhir_sodikov_official

    — Ўша йилларда концерт ташкилотчилари бўлиб ишлаган инсонлар “Болалар”ни жуда яхши эслашади. Талаб юқори бўлгани учун битта стадионда икки-уч маротаба концерт берардик. Жамоамиз катта эди, унинг устига дискотека руҳиятини яратиш учун чироқлар ва овоз кучайтирувчи ускуналарни ҳам ўзимиз билан олиб юрардик. Энди Тошкентга қайтамиз деганимизда яна қайсидир вилоят ёки қўшни республикадан таклиф тушарди. Аммо жуда қийин йиллар эди. Бир машина пулингиз бўлса ҳам дўконларда сотиб олишга нарса бўлмасди. Гостролларда овқатдан кўп қийналардик, — дейди Тоҳир Содиқов.

    Тоҳир Содиқовнинг хорижга илк сафари 1995 йили бўлган. У илк марта АҚШга борганида кўзларига ишонмагани ва мусиқий дўконда бўлган воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @tokhir_sodikov_official

    — АҚШга илк марта 1995 йили борганман. У йилларга бориб кассеталар йўқолиб, дисклар пайдо бўлаётган йиллари эди. “Болалар” гуруҳи Ўзбекистондан биринчилардан бўлиб альбомини диск кўринишида чиқарган. Яширмайман, ўшанда АҚШдаги баланд биноларни кўриб оғзим очилиб қолганди. Мусиқий альбомлар дўконига борганмиз. Мамлакат ҳарфини танласангиз, у ердаги машҳур қўшиқчиларнинг номи чиқар экан. Ўзбекистонлик қўшиқчилардан Турғун Алиматов, Муножат Йўлчиева ва “Ялла” гуруҳининг альбомлари сотилар экан. Сотувчига 10 та янги альбомимни қолдириб, картатекага киритиб қўйишини сўрагандим, — дейди Тоҳир Содиқов. 

    Тоҳир Содиқовга “Ҳаётингиздаги энг қувончли кун қайси” деб савол беришганида “Уйланган ва илк бор ота бўлган куним” деб жавоб беради. Хўш, у аёли Шаҳноза билан қандай танишган?

    Фото: Instagram / @tokhir_sodikov_official

    — Бир куни Тошкентдаги Қорасув даҳаси томондан қайтаётгандик. Ёмғир ёғиб турибди, бир қиз йўлда кетаётган экан. Унга раҳмим келиб тўхтасам, “Керакмас, кетаверинг” деб ноз қилган. Эртаси куни ҳам уни йўлда кўрганман. Хуллас, кўнглим тушиб, уй телефонини сўраганман. Аммо мени ҳалигача қизиқтирадигани Шаҳноза у даҳада яшамаган, ўқимаган бўлса (кулиб). Мен билан учрашиш учун атайин йўлимдан чиққанмикан? Аёлим билан тўрт йил давомида бир-биримизни синаганмиз. Онамга совчиликка боринг десам, “Ишни аввал пишит, борсам уйдагилари йўқ деса-чи”, деган. Чунки онам жуда ғурурли инсон бўлган. Хуллас, бир-биримизни синаганимиздан кейин оила қуришни таклиф қилганман. Икки қиз ва бир ўғил фарзандни тарбияладик. Шаҳнозанинг асл касби шифокорлик, аммо фарзандлар сабаб ишламади, — дейди Тоҳир Содиқов.

    Ҳар бир инсон ҳаётида тушкунлик ҳолатлари бўлади. 2000 йили “Болалар” гуруҳи таркибида кўплаб ўзгаришлар бўлган. Кўпчилик жамоа аъзолари гуруҳни тарк этган. Миш-мишларга қараганда, бу ўзгариш Тоҳир Содиқовнинг саломатлиги ёмонлашига сабаб бўлган экан.

    Фото: Instagram / @tokhir_sodikov_official

    — Тушкунлик ҳолатлари ҳар доим бўлади. Аммо гуруҳни тарк этганларнинг ҳам қарорини ҳурмат қиламан. Улар гуруҳ таркибида бўлмаса ҳам дўстлигимиз сақланиб қолган. Мен бирор нимадан сиқилсам, қўшиқ ёзиб куч оладиган инсонман. Ўша йиллари “йўқолиб” қолишимнинг сабаби автофалокатга учраганим билан боғлиқ. Оёғим жиддий жароҳатлангани учун бир йил давомида тўшакка михланиб қолганман. Аммо ўшанда ҳам қўшиқлар яратиб, оёққа турганимдан кейин унинг бир нечтасини студияда ёздирганман, — дейди Тоҳир Содиқов.

    Тоҳир Содиқов ўзбек эстрадасидаги дуэтдош танлаш борасидаги энг инжиқ хонанда ҳисобланади. Ҳатто, у Cover Up лойиҳасида ғолиб бўлган ёш ижодкор билан дуэт куйлашни ҳам рад этган. Бунинг сабабини қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram / @tokhir_sodikov_official

    — Юристим ва менежерим бор. Мен аввалдан дуэтларни шунчаки ижро этган одам эмасман. Таклиф у хонанда томонидан киритилаётган бўлса, албатта, ҳақ сўрайман. Мен билан дуэт айтиш учун 25-30 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар тўлаши керак. Кўрсатувга борганимда кутилмаганда дуэт айтасиз деб қолишган. 34 йиллик санъаткор ёш ижрочи билан дуэт куйлаши қанчалик тўғри. Дадаси ёки канал маъмурияти пул берса бошқа гап эди, — дейди хонанда Тоҳир Содиқов.

    Хонанда қандай вазиятларда ўзини ноқулай ҳис қилиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @tokhir_sodikov_official

    — Ҳар бир инсоннинг ўз услуби бор. Масалан, менга кастюм-шим ва бўйинбоғ ёқмайди. Ўзимни ноқулай ҳис қиламан. Бўйинбоғ билан гитара чалиш ҳам ноқулай. Мен мусиқа мактабида ўқимаганман. Олий маълумотли ҳам эмасман. Саҳнада эркин куйлашим учун либосим ҳам шунга ҳамоҳанг бўлиши керак, — дейди Тоҳир Содиқов.

    02.07.2023, 18:50   Изоҳ (0)   31255
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Отам ўлгач, ўғай онам қўлида тарбияландим” — актриса Жайрона Ҳасанова онасини эслай олмаслиги ва ўгай онаси билан бугунги муносабатлари ҳақида гапирди (фото)

    02.07.2023, 13:33

    Жонни Депп масхарабоздан, Орландо Блум ҳашаротлардан қўрқади: Жаҳон юлдузларининг ҳаммани ҳайратга соладиган фобиялари

    02.07.2023, 09:46

    Бейонсе Европа бўйлаб ўтказган 21 та концертидан салкам 155 млн доллар ишлаб топди

    01.07.2023, 17:40

    Мадонна жиддий бактериал инфекция ташхиси билан касалхонага ётқизилди

    01.07.2023, 16:45

    Кексайган Блум, она бўлган Найтли, судлашган Депп: “Кариб денгизи қароқчилари” юлдузлари 20 йилда қанчалик ўзгарди?

    01.07.2023, 12:55

    Анжелина Жоли, Мерил Стрип ва фарзандлари билан бир фильмда суратга тушган бошқа машҳурлар (фото)

    30.06.2023, 21:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.