• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Йўргакданоқ ҳашаматли ҳаёт: бадавлат оилаларда туғилган машҳурлар (фото)

    Ҳеч кимга сир эмаски, оддий оилаларда туғилган кўплаб машҳурлар муваффақиятга эришиш учун жуда кўп куч сарфлашган. Баъзилар эса ҳеч нарса қилишлари шарт эмасди: улар ўз карьераларини бошлаб олишлари учун ота-оналари катта пул сарфлашган.

    Тимати

    Фото: Woman.ru

    “Жаноб Black Star, тилла бола, йўргакданоқ ҳашаматда яшашга одатланган” — Тиматининг машҳур “Клубда” ҳитидаги ушбу сатрни эслайсизми? Агар рэпер бу жумлани шунчаки қўшган деб ўйласангиз, адашасиз: у ўзи ва бадавлат оиласи ҳақида гапирган. Тимати ҳеч қачон отаси жуда бадавлат тадбиркор эканлигини яширмаган. Машҳур рэпернинг отаси — Илдар Юнусов ресторан бизнеси билан шуғуллангани ҳақида миш-мишлар тарқалган, шунингдек, унинг бизнеси нефть ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб ҳам тахмин қилишади. Хонанда бу гапларни тасдиқламаган, лекин бу версияларни рад этмаган ҳам.

    Фото: Woman.ru

    Рэпернинг оиласи унга жуда кўп имкониятлар яратиб берганига қарамай у отасига мустақиллигини исботлаб, катта муваффақиятларга эришди. Бугунги кунда Тимати нафақат мусиқачи, балки кийим-кечак ишлаб чиқариш, сартарошхоналар ва бургер ресторанлари тармоғини ривожлантириш билан муваффақиятли шуғулланаётган мамлакатнинг асосий тадбиркори ҳам.

    Кейт Миддлтон

    Кейт Миддлтон оддийгина қиз бўлган. У шаҳзодани ўзига мафтун этиб, Кембриж герцогинясига айланди. Чиройли сўзлар, аслида эса ундай эмас: Кейт Миддлтоннинг ота-онаси миллионер бўлган.

    Кейт Миддлтон онаси Керол Миддлтон билан
    Фото: Woman.ru

    Бўлажак маликанинг онаси стюардесса бўлиб ишлаган, отаси эса авиадиспетчер бўлган. Кетриннинг отаси бўлажак рафиқаси билан учрашгандан сўнг, British Airways учувчиси бўлади. Кейинчалик у рафиқаси билан бирга байрамлар учун керак бўлган ҳамма нарсани сотишга ихтисослашган Party Pieces компаниясини очишга қарор қилади. Корхона шу қадар муваффақиятли бўладики, у оилага катта даромад келтира бошлайди. Шундай қилиб, бўлажак герцогиня ҳашамат ва фаровонликда ўсади.

    Фото: Woman.ru

    Ота-онаси Кейтнинг ўқишига жуда кўп пул сарфлашади. Миддлтон зодагон оиладан бўлмаса ҳам, унинг хулқ-атвори ва таълими бошқа аристократлардан қолишмасди. Шундай қилиб, Кембриж герцогинясини бир вақтлар “оддийгина инглиз қизи” бўлган дейиш адолатдан бўлмайди.

    Тейлор Свифт

    Фото: Woman.ru

    Ота-онаси Тейлор Свифтнинг шахс сифатида ривожланишига нафақат бор меҳрини, балки катта миқдорда пулларини ҳам сарфлашган. Замонамизнинг энг муваффақиятли қўшиқчиларидан бири энг яхши таълим муассасаларида таҳсил олган. Карьера ҳақида қарор қабул қилиш вақти келганда малласоч қиз хонанда бўлиш истагини билдирганда дадаси унга овоз ёзиш компаниясини совға қилади.

    Фото: Woman.ru

    Big Machine Recordsʼни очишдан олдин Скотт Свифт ўша пайтдаги Американинг энг йирик банкларидан бири бўлган Merrill Lynchʼда молиявий маслаҳатчи бўлган. Свифт хоним эса инвестиция фондининг тижорат бўлимини бошқарган. Бир сўз билан айтганда, Тейлорнинг оиласи бадавлат бўлган.

    Фото: Woman.ru

    Хонанда ота-онасининг ишончини оқлади, оилавий капиталини сезиларли даражада ошириб, ўз соҳасида юқори чўққиларни забт этди. Ҳозирда унинг ўзи миллионер, дадаси қизига ўша овоз ёзиш компаниясининг иши бўйича фойдали маслаҳатлар бериб боради.

    Кристен Стюарт

    Фото: Woman.ru

    Ота-онасининг шарофати билан Кристен Стюарт бешикданоқ кино саноатининг нозик томонларини биларди ва том маънода суратга олиш майдончасида ишлашга маҳкум эди. Онаси актриса Жюл Ман Стюартнинг сценарий бўйича бош директор ва режиссёр ёрдамчиси бўлган. Отаси Жон ҳам режиссёр, ҳам продюсер бўлиб ишлаган. Бир сўз билан айтганда, оила фаровонликда яшаган.

    Фото: Woman.ru
    Фото: Woman.ru

    Кристен катта бўлган уй Голливуд тепаликларида жойлашган ва деярли 2 миллион долларга баҳоланган. Стюарт ўзини ҳеч нарсадан чекламасликка одатлангани ажабланарли эмас, албатта.

    Фото: Woman.ru

    Йиллар ўтиб, Кристен машҳур “Сумерки” фильмидаги роли туфайли дунёга машҳур бўлди ва ўзи 100 миллион доллардан ошиқ бойлик орттирди.

    Женнифер Энистон

    Фото: Woman.ru

    Женнифер Энистон актёрлар оиласида туғилган ва ёшлигиданоқ ўз ҳаётини шу касб билан боғлашини биларди. Бир вақтлар машҳур бўлган Жон Энистон ва Ненси Доу қизи ўз йўлини топиб кетиши учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилишади. Машҳур ота-она қизига бахтли болаликни тақдим этишади, унга энг яхши таълим беришади, лекин улар мустаҳкам оилага эга бўлишолмайди: Жен 9 ёшга тўлганда ота-онаси ажрашишади.

    Фото: Woman.ru

    Ота-онаси ажрашгандан сўнг Жен онаси билан алоқани бутунлай узади. Йиллар ўца ҳам ярашмайди. Бундан ташқари, Ненси очиқчасига қизининг номини сотиб, пул ишлашга ҳаракат қилади — қизи ҳақида ҳикоялар ёзилган хотира китоб нашр этади, ҳеч нимани яширмай интервьюлар беради. Она ва қиз ўртасидаги муносабатлар Ненсининг ўлимига қадар жуда ёмон бўлган.

    Фото: Woman.ru

    Ота-онасининг молиявий ёрдами билан Женнифер муваффақиятли кино карьера бошлашга муваффақ бўлганини инкор этиб бўлмайди.

    Анжелина Жоли

    Фото: Woman.ru

    Женнифер Энистон сингари Анжелина Жоли ҳам бадавлат актёрлар оиласида туғилган ва ҳеч қачон муҳтожлик нималигини билмаган. Бўлажак супер юлдузнинг ота-онаси Маршелин Бертран ва Жон Войт қизи ва ўғли Жеймсдан ҳеч нарсани аяшмасди.

    Фото: Woman.ru

    Қизиғи шундаки, Жоли ва Энистоннинг тақдири ҳам ўхшаш, чунки энг яқинлари билан муносабатлари яхши бўлмаган. Жоли онасини жуда яхши кўради, лекин ўсмирлик даврига киргунга қадар оиласини ташлаб кетган отаси билан умуман келишолмайди.

    Фото: Woman.ru

    Оила фаровонлиги ва карьерасидаги илк муваффақиятлари отаси билан боғлиқ муаммолар туфайли Жолини хурсанд қилмайди. Кейинчалик ота ва қиз ярашишади. Уларнинг муносабатлари қанчалик ёмон бўлмасин, актриса ёрқин карьерасини юлдуз отаси туфайли бошлаганини инкор этиб бўлмайди.

    03.07.2023, 11:30   Изоҳ (0)   24734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кексайган Блум, она бўлган Найтли, судлашган Депп: “Кариб денгизи қароқчилари” юлдузлари 20 йилда қанчалик ўзгарди?

    01.07.2023, 12:55

    Instagram: Беларуслик йигит билан унаштирилган Муниса Ризаева, Тоҳир Содиқовнинг дабдабали туғилган куни, ўғлини уйлантирган Мирзабек Холмедов 

    02.07.2023, 20:29

    “Авариядан кейин, бир йил тўшакка михланганман” — отасидан айрилган, мактабдаёқ машҳурликка эришган ва тўйдан олдин аёлини тўрт йил синаган Тоҳир Содиқов 50 ёшда (...

    02.07.2023, 18:50

    “Отам ўлгач, ўғай онам қўлида тарбияландим” — актриса Жайрона Ҳасанова онасини эслай олмаслиги ва ўгай онаси билан бугунги муносабатлари ҳақида гапирди (фото)

    02.07.2023, 13:33

    Жонни Депп масхарабоздан, Орландо Блум ҳашаротлардан қўрқади: Жаҳон юлдузларининг ҳаммани ҳайратга соладиган фобиялари

    02.07.2023, 09:46

    Бейонсе Европа бўйлаб ўтказган 21 та концертидан салкам 155 млн доллар ишлаб топди

    01.07.2023, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.