Тошкент шаҳрида 2 июль соат 17:00 да аэропортга олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кўприк Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги йўл ўтказгичда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 3 июль 06:00 га қадар автомобиллар учун ёпилади.
Бу вақт оралиғида аэропортга Сергели йўналишидан Файзли Тошкент кўчаси ва ТХАЙ орқали, Миробод туманидан Ҳайдар Алиев, Темирйўлчилар ва Учувчилар кўчалари орқали келиш мумкин.
Шаҳар ҳокимлиги юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчиларга бошқа ёндош кўчалардан ҳаракатланишни тавсия қилди.
Изоҳ (0)