• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Чекишдан ҳам зарарлироқ: соғлиғингизга зиён бўлган 6 та одат 

    Чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва фастфудлар, шубҳасиз, зарарли — булар ҳақидаги маълумот ҳеч кимни ажаблантирмайди. Бироқ кунма кун, ҳафтама ҳафта амалга оширадиган бошқа энг кенг тарқалган ва зарарсиз кўринадиган одатлар ва ҳаракатлар бор. Соғлиқни узоқроқ сақлаш учун ҳаётингизда нимани ўзгартириш кераклигини билиб олинг, деб ёзади The Voice Mag нашри.

    Фото: “Yandex”

    Эҳтимол, турмуш тарзингизни ниҳоятда соғлом деб ҳисоблайсиз ва ҳар куни қиладиган ишларингиз соғлиқ учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бироқ узоқ муддатда уларнинг баъзилари ҳақиқатан ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин.

    Уйқуга кеч ётиш

    Иш куни ва барча уй ишларидан кейин “тўлиқ ҳаёт”да яшаш истаги ҳаммага тушунарли. Баъзиларда сериаллар томоша қилиш, ваннани тўлдириб дам олиш, китоб ўқиш, севимли машғулотга вақт ажратиш ва ҳар доим етарли бўлмаган бошқа нарсаларни қилиш хоҳиши мавжуд. Аммо буларнинг барчаси учун уйқуни қурбон қилиш керак эмас.

    Уйқунинг ўртача давомийлиги 7-8 соат бўлиши керак: бу вақт ичида организм тикланиши, мушаклар бўшашиши ва миянинг кун давомида ишлашга тайёрланиши учун вақт бўлади. Кеч ухлаш ва у билан бирга келадиган уйқу етишмаслиги нафақат эрталаб бизни “зомби”га айлантириб, унумдорликни пасайтиради, балки у янада жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Уйқусизлик иммунитетни пасайтиради ва организмни турли инфекцияларга мойил қилади. Гипертония, қандли диабет, юрак муаммолари ва депрессиянинг ривожланиш хавфини ошириши исботланган.

    Қулоқчинлардан фаол фойдаланиш

    Эшитиш воситаларининг хилма-хиллиги ҳайратланарли — катта, кичик, сув ўтказмайдиган, симсиз ва ҳоказо. Ҳар қандай вазият, ҳар қандай эҳтиёж учун эшитиш воситаси борга ўхшайди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари қулоқчинларда мусиқа тинглашни яхши кўриши туфайли сайёрамиздаги миллиарддан ортиқ одамда эшитиш қобилиятининг бузилиши ёки ҳаттоки, уни йўқотиш хавфи остида қолишидан қўрқади. Мусиқанинг овози ҳам, аудио сеансларнинг давомийлиги ҳам муҳим рол ўйнайди: кунига икки соатдан ортиқ 75 дБ дан ортиқ мусиқа тинглаш бу ҳақда бош қотириш учун сабабдир. Бу яширин эшитиш қобилиятини йўқотишига, шовқинли муҳитда товушларни идрок этиш қобилиятининг пасайишига олиб келади.

    Бундан ташқари, мусиқа тинглаш, овозли қўшиқлар, подкастлар ва бошқа барча нарсалар билан боғлиқ доимий фон шовқини нафақат эшитишга, балки бутун миянинг ишига салбий таъсир кўрсатиши, ташвишланиш, асабийлашиш, уйқусизлик ва хотира билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

    Умуман олганда, овоз баландлиги жуда муҳим: эшитиш қобилиятини сақлаб қолиш ва соғлиғингизни сақлаш учун қулоқчинларда мусиқани қандай ва қанча тинглаётганингизни назорат қилинг.

    Нонуштадан кейин дарҳол тишларни ювиш

    Тишларингизни кунига икки марта — эрталаб ва кечқурун ювишингиз керак. Кечки бу жараён аниқ, аммо эрталабки одат билан ҳамма нарса унчалик тартибда эмас. Кўпчилик нонуштадан сўнг дарҳол тишларини чўткалайди, бу кариесдан ҳимоя қилади ва тоза нафас олиш имконини беради.

    Стоматологларнинг таъкидлашича, бундай ёндашув билан озиқ-овқат таркибидаги кислоталар тиш эмалига интенсив равишда кириб, уни емира бошлайди. Овқатланишдан 30-60 дақиқа ўтиб тиш тозаласангиз, кариес пайдо бўлиш хавфини камайтирган бўласиз.

    Барча муаммоларни онлайн тарзда ҳал қилиш

    Замонавий технологияларнинг ривожланиши бизга уйдан чиқмасдан ишлаш, мулоқот қилиш ва шахсий алоқани минималлаштириш имконини беради. Бу биз учун янги уфқларни очади, лекин айни пайтда кўплаб янги муаммоларни келтириб чиқаради.

    Гап шундаки, шахсий мулоқот — иш масалаларида ёки дўстона учрашувда — мия учун жуда фойдали.  Мичиган университети тадқиқотчилари кунига атиги 10 дақиқа юзма-юз мулоқот қилиш хотира, шунингдек, когнитив функциялар учун фойдали эканлигини, янги нарсаларни идрок этиш, иш муаммоларини ҳал қилиш ва тўғри қарор қабул қилиш қобилиятига ижобий таъсир қилишини ўрганди.

    Тўғридан тўғри мулоқотнинг етишмаслиги депрессия ва унга боғлиқ муаммоларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин, шунингдек, гипертония ва Алцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини оширади.

    Кунига икки марта душ қабул қилиш

    Бир томондан, кунига икки марта ювишнинг ёмон жойи йўқ. Бошқа томондан эса шуни эсда тутиш керакки, сиз ҳар сафар душ гели, скраб, кучли ювиниш воситалари ва бошқа маҳсулотлардан фойдалансангиз, бу сизнинг терингиз ҳолатига ҳар доим ҳам ижобий таъсир кўрсатмайди.

    Ювиш воситаларидан интенсив фойдаланиш терининг юза қатламидан ҳимоя — липид қатламини олиб ташланишига ҳисса қўшади. Шу сабабдан тери сезгир ва тирнаш хусусияти берувчи моддаларга таъсирчан бўлиб қолади, у қурий бошлайди ва ёрилиб кетиши ҳеч гап эмас.

    Ухлашдан олдин гаджетлардан фойдаланиш

    Ётишдан олдин кино томоша қиласизми ёки китоб ўқийсизми? Бу ғоя ёмон эмас, лекин уни амалга ошириш учун ноутбук, планшет ёки смартфондан фойдаланмаслик яхшироқдир. Сабаби — гаджет экранлари чиқарадиган зангори чироқ кўриш, терининг ҳолати ва умумий ҳолатга салбий таъсир қилади.

    Зангори нур қуруқ кўз синдромига олиб келиши мумкин, бу кўзларнинг қуруқлашиши ва қизариши билан бирга келади, тўр пардага зарар етказиши ва охир-оқибат кўриш қомилиятининг пасайишига олиб келиши эҳтимоли мавжуд. Бундан ташқари, зангори нурнинг ҳаддан ташқари таъсир қилиши семизлик, юрак муаммолари, диабет ва саратоннинг айрим шакллари, айниқса кўкрак ва простата саратони хавфини ошириши исботланган.

    Умуман олганда ётишдан олдин гаджетлардан фойдаланишдан воз кечган, ухлашдан камида ярим соат олдин уларнинг экранларига қарашни тўхтатган маъқул.

    23.06.2023, 09:20   Изоҳ (0)   14555
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саломатликка катта зарар етказадиган 4 та кундалик одат

    31.03.2023, 20:40

    Нима учун эрталаб ўзимизни ёмон ҳис қиламиз: озиқ-овқат билан боғлиқ 5 та сабаб

    19.04.2023, 09:10

    Тартибсиз уйқу ва бевақт тановул қилиш: семиришга олиб келувчи зарарли одатлар  

    22.06.2023, 14:02

    Кўпроқ картошка ва банан енг: озиқ-овқатдаги калийнинг организмга қандай фойдаси бор?

    22.06.2023, 17:37

    Инфаркт ёки жиғилдон қайнаши: бу икки ҳолатни симптомлар орқали аниқлай оласизми?

    22.06.2023, 15:13

    Нега оёқлар оғрийди ва оғриқ пайтида ҳолатни яхшилаш учун нима қилиш керак?

    22.06.2023, 11:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.