• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Нега оёқлар оғрийди ва оғриқ пайтида ҳолатни яхшилаш учун нима қилиш керак?

    Оёқлардаги оғриқлар чаноқдан товонгача бўлган соҳадаги ҳар қандай ноқулайликни акс эттиради. Оғриқ интенсивлигида фарқ бўлиб, доимий ёки вақти-вақти билан такрорланади ёки узоқ вақт олдин пайдо бўлган бўлиши ҳам мумкин. У фақатгина кичик ҳудуд билан чекланади ёки бутун оёққа таъсир қилади. Оғриқ кесувчан, ёнувчан, санчиқли ёки уйқучанлик билан тавсифланади. Баъзан умуртқа поғонасига тарқалади.

    Фото: Lifehacker

    Тиббий ёрдамга қачон мурожаат қилиш керак?

    Қуйидаги ҳолатларда дарҳол тез ёрдам чақиринг:

    • Оғриқ юришга ёки тана вазнини оёққа ташлагашга имкон бермайди;
    • Оёқда очиқ яра бўлса;
    • Оёқнинг кўп қисми қизарса ва иссиқ бўлса;
    • Шикастланиш вақтида баланд овоздаги чирт этган ёки ғичирлаган товуш эшитган бўлсангсиз;
    • Оёқ ғайриоддий рангпар ва совуқ бўлса;
    • Оёқлар шишиб, нафас олиш муаммолари кузатилса.

    Иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилинг:

    • Баъзи жойларда шиш, қизариш, ҳароратнинг кескин кўтарилиши каби инфекциянинг бошқа белгилари мавжуд бўлса;
    • Оғриқ заифлашмайди, фақат кучайса;
    • Узоқ вақт ўтиргандан кейин оёқнинг пастлари оғриганда. Масалан, автобусда ёки самалёт ўтказилган узоқ сафардан кейин;
    • Оёқ оғриғи ҳеч қандай сабабсиз тўсатдан пайдо бўлса.

    Шифокор қабулига ёзилинг:

    • Оғриқ юриш пайтида ёки ундан кейин доимий равишда пайдо бўлса;
    • Оёқлар тез-тез шишса;
    • Оёқда кенгайган томирлар пайдо бўлиб, уларга тегиниш ноқулайлик туғдирганда.

    Нима учун оёқ оғрийди?

    Бунинг сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин. Қуйида энг кенг тарқалган сабаблар келтирилади.

    Тутқаноқ

    Тутқаноқ мушакларнинг спазмини келтириб чиқаради. Бу одатда:

    • Сувсизланиш туфайли;
    • Қонда калсий, калий, натрий ва магний ионларининг етишмаслиги, масалан, кучли қусишдан кейин;
    • Мушакларнинг зўриқиши ва ортиқча юк сабабидан ҳосил бўлади.

    Жароҳатлар

    Оёқ жароҳатлари кўкариш, чўзилиш, чиқиш ва оёқ синишига олиб келади.

    Чуқур томир тромбози

    Қон ивиши томирни тўсиб қўяди, бу оғриқни чақиради. Тромбоз, айниқса, узоқ вақт ётоқда дам олиш, операциялар ёки узоқ парвозлардан кейин пайдо бўлиши одатий ҳолдир.

    Тери ости томирларининг варикози

    Варикоз томирларини кўз билан кўриш мумкин. Оёқларда кўк рангли, тугунли бурмаланган томирлар пайдо бўлади. Оғриқдан ташқари варикоз томирлари шиш, терининг қорайиши ва қичишиш билан бирга кузатилиши мумкин.

    Периферик артерия касалликлари

    Артерия касаллик вақти-вақти билан оқсоқланиш билан тавсифланади. Бу юриш ва бошқа жисмоний машқлар пайтида кучли оғриқ туфайли юзага келади.

    Инфекция

    Инфекция терида, юмшоқ тўқималарда ёки тўғридан-тўғри суякда бўлиши мумкин. Иккинчи ҳолда, у остеомиелит деб аталади.

    Бўғим касалликлари

    Бўгим енгил шикастланиши, шунингдек, унда бурсит каби ўткир яллиғланиш ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, бўғимлар дегенератив ўзгаришлар — юриш пайтида оғриқ ва қаттиқлик пайдо бўлишига мойилдир.

    Нервларнинг шикастланиши

    Одатда нервлар диабет туфайли шикастланади, шунингдек, чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби зарарли одатлар ҳам салбий таъсир кўрсатади.

    Бўй ўсишдаги оғриқ

    Интенсив ўсиш даврида болаларда кўпинча оёқларда оғриқ ва ёниш ҳисси пайдо бўлади. Улар, айниқса, тунда сезилади.

    Ўсимта

    Саратон ўсмалари кўпинча оғриқ билан намоён бўлади. Шунингдек, оғриқ патологик синишларнинг натижаси бўлиб, суяк ингичкалашади ва озгина таъсир қилинганда ҳам шикастланади.

    Интервертебрал диск силжиши

    Интервертебрал дискнинг нотўғри жойлашиши оёққа ўтадиган сиятик асабни сиқиб чиқариши мумкин. Муаммо умуртқа поғонасида бўлса-да, бу ҳолда оёқ оғрийди.

    Пертес касаллиги (Legg‑Calve‑Perthes)

    Пертес касаллиги — бу тос суягининг некрози бўлиб, одатда, касаллик 5-10 ёшда бола оғриқдан шикоят қилиб, оқсоқлана бошлаганда пайдо бўлади.

    Оёқ оғриётган пайтда нима қилиш керак?

    Оғриқни даволаш сабабга боғлиқ бўлади. Уй шароитида ўзингиз қилишингиз мумкин бўлган нарсалар мавжуд.

    Дам олинг

    Фақат оёқларингизни дам олдиринг. Баъзида оғриқ одатдаги чарчоқдан келиб чиқади.

    Оёғингизни юқорига кўтаринг

    Иложи бўлса белдан бир оз баландроқ тутинг. Бу ҳолат шишишни камайтиради ва мушакларни бўшаштиради.

    Совуқ компресс қилинг

    Сочиқ билан ўралган музни зарарланган жойга қўлланг. Шамоллашнинг олдини олиш учун бундай компрессни 15-20 дақиқадан кўпроқ ушлаб туринг. Агар керак бўлса, муолажани кун давомида такрорлашингиз мумкин.

    Рецептсиз оғриқ қолдирувчи воситани қабул қилинг

    Ибупрофен, парацетамол ёки бошқа оғриқ қолдирувчи препарат ичинг.

    Массаж қилинг

    Массаж оғриқ тутқаноқдан ёки жисмоний машқлар — узоқ юриш ёки югуришдан кейин келиб чиққан оғриқ ҳолатларида ёрдам беради.

    Сиқиб боғланг

    Бу, айниқса, чўзилиш ва тутқаноқ ҳолатларида ёрдам беради. Оёғингизни эластик бандаж билан ўраб олинг, лекин боғлам жуда қаттиқ бўлмасин.

    22.06.2023, 11:00   Изоҳ (0)   44642
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима учун куннинг охирига келиб оёқлар шишади ва у билан қандай курашиш керак? Жарроҳ флебологнинг 3 та тавсияси

    05.05.2023, 10:08

    Оқибати фалажлик бўлиши мумкин: нима учун оёқлар тортишиб оғрийди?

    26.05.2023, 20:45

    Бош оғриғи, қадоқлар ва чарчоқ: ясси оёқликнинг кўпчилик билмайдиган 5 та салбий оқибати

    15.06.2023, 13:40

    Эътиборли бўлинг: саратоннинг 10 та дастлабки белгиларини ўтказиб юборманг

    21.06.2023, 20:35

    Гилос, малина, тарвуз: қайси ёзги меваларнинг шакари камроқ, фойдаси кўпроқ?

    21.06.2023, 19:20

    Ёзда юз терисини парвариш қилиш бўйича фойдали йўриқнома 

    21.06.2023, 16:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.