• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи 55 йилдан бери таъмирланмагани маълум бўлди

    Тошкент шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи 1968 йилдан буён таъмирланмаган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтаётган ялпи мажлисда маълум қилинди.

    Фото: Сенат

    Мажлисда апрель ойида музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Маданий мерос агентлигига юборилган парламент сўрови муҳокама қилинди.

    Сенатор Дилором Тошмуҳамедова нутқ сўзлаб, республикадаги кўплаб музейлар бинолари таъмирталаб ҳолатда экани, айримларида иситиш ва совитиш тизими ишламаслигини айтди. Экспозицияларнинг техник жиҳозлари музей талаблари ва стандартларига мос келмаслиги, музей фондининг сақланиш ҳолати ҳарорат ва намлик даражасига ҳамда хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги танқид қилинди. Сенаторга кўра, экспонатлар кўргазмаси учун жой йўқлиги сабабли кўплаб ноёб ашёлар омборхоналарда қолиб кетмоқда.

    Дилором Тошмуҳамедова
    Фото: Сенат

    Дилором Тошмуҳамедованинг урғу беришича, Тошкент шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи 1968 йилдан буён таъмирланмаган.

    “Музейга 2021 йилдан буён Тошкент шаҳрининг Адиблар хиёбони – “Маънавият” шаҳарчасида янги бино қурилиши таъкидлаб келинмоқда. Аммо ҳалигача мазкур масала ўз ечимини топмаган. Музейни таъмирлашни назарда тутувчи президент қарори (ПҚ-4865, 19.10.2020) ҳамда ҳукумат (ВМ 891-сон, 06.11.2017) қарори ижроси таъминланмаган. Музей биносида шароит йўқлиги сабабли унда сақланаётган 69 575 та ноёб ашё хавф остида қолмоқда”, — деди сенатор.

    Дилором Тошмуҳамедованинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейининг коммуникация тизими 1970 йилдан бери реконструкция қилинмаган. Тамарахоним уй-музейи ҳам капитал таъмирга муҳтож.

    “Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига асосан Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган. Бироқ мазкур вазифа ижроси таъминланмаган”, — деди у.
    Фото: Сенат
    Маълум қилинишича, соҳани тартибга солувчи қонунни қайта кўриб чиқиш лозим. 2008 йил 12 сентябрдаги “Музейлар тўғрисида”ги қонун нормаларининг аксарияти эскирган бўлиб, у ўз предмети доирасидаги ижтимоий муносабатларни тўла ҳуқуқий тартибга солиш имкониятига эга эмаслиги аниқланди.

    Мажлисда Сенат раиси Танзила Норбоева муаммони ҳал қилишда соҳани тартибга солувчи яхлит қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш зарурлиги ва мавжуд қарорлардаги вазифаларни тўлиқ бажариш лозимлигини айтди.

    Танзила Норбоева
    Фото: Сенат
    “Ўзбекистон президентининг 261-сонли қарорига асосан, ўтган йил июль ойидан бошлаб ҳар йили давлат музейларига маданий бойликларни, шу жумладан мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарларини харид қилиш учун ҳудудлардаги давлат музейларига маҳаллий бюджетлардан 500 миллион сўмдан маблағ ажратиб борилиши белгиланган. Бироқ Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва ҳатто пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам мазкур вазифа бажарилмаган. Мазкур ҳудудлар раҳбарларидан, жумладан, тегишли халқ депутатлари кенгашларидан ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишлари шарт. Бу ерда қатор комплекс муаммолар кўтарилмоқда. Уларни самарали ҳал этмай туриб, ушбу йўналишда кутилган натижаларга эришиш қийин. Шу боис парламент сўровидаги масалалар Сенатнинг қатъий назоратида қолади, мутассадди идоралар билан бу борада зарур чоралар кўрилиши устида ишлаймиз”, —деди Сенат раиси.

    23.06.2023, 12:40   Изоҳ (0)   6537
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қашқадарёда 37 та поликлиника, 95 та оилавий шифокорлик пункти ташкил этилади” — Шавкат Мирзиёев

    23.06.2023, 12:34

    Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво ҳарорати пасаяди

    23.06.2023, 11:58

    Ўзбекистонда давлат байроғидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирувчи қонун Сенат томонидан маъқулланди

    23.06.2023, 11:47

    Тошкентда июль-август ойларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади 

    23.06.2023, 11:25

    Янги ўқув йилида давлат ОТМларига қанча абитуриент қабул қилиниши маълум бўлди

    23.06.2023, 11:11

    Бир кунлик амалдор: Навоий шаҳри Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи яна ишдан кетди

    23.06.2023, 10:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.