• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Тошкентда 2-3 минг долларга уй оладиган даврда отам 140 минг доллар қарзга ботган” — касаллик сабаб футболдан четлашган, энг юқори балл билан талаба бўлган Даврон Кабулов 36 ёшда (фото, видео)

    Даврон Кабулов бугунги кунда энг талабгир шоуменлардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, у “Миллион” жамоасининг асосчиси ва тадбиркорлик соҳасида қатор ютуқларга эришган. Аммо у ҳам ўз-ўзидан бугунги машҳурликка эришгани ва осонликча одамлар меҳрини қозонгани йўқ. 

    “Бозорда мева сотардик”

    Даврон Кабулов Тошкент шаҳрида, ишчилар оиласида дунёга келган. Бувисининг эрта ўлими сабаб уни бобосининг тарбиясига беришган. Бобога эрмак бўлган набира болаликдан меҳнатга ўрганган.

    Фото: Instagram / @davron_kabulov

    — Ён қўшнимиз бошқа миллат вакили эди. У элчихонада ишлагани учун томорқасига эътибор беролмасди. Бобом раҳматли ўзимизникига қўшиб қўшнимизнинг боғига ҳам олча дарахтини экканди. Ҳар йили 13 туп олча дарахтининг меваларини териб, бозорга олиб бориб сотардик. Бобом “Шарқ юлдузи” журналини ўқишни яхши кўрарди. Токчаларидан газета, китоб ва журналлар аримасди. Барча болалар сингари мен ҳам шўх ва ўйинқароқ бўлганман. Баҳоларим фақат аъло бўлмаса ҳам, устозларим билан тез тил топишиб кетардим. Чунки тенгдошларимга нисбатан фикрларим анча теран бўлган. Албатта, бунда бобомнинг ҳиссаси катта бўлган, — дейди Даврон Кабулов.

    “Касаллик сабаб футболдан кетганман”

    Даврон Кабулов болаликдан футболчи бўлишни орзу қилган. Афсуски, касаллик сабаб шифокор унга футбол ўйнашни ман қилган.

    Фото: Instagram / @davron_kabulov

    — Болалигимдан санъаткор бўламан, деб ният қилмаганман. Аммо эсимни таниганимдан буён футболчи бўлишни орзу қилардим. Афсуски, 14 ёшимда кўкйўтал касаллигига чалинганман. Шифокорлар бир йилга қадар футбол ўйнашни ва югуришни тақиқлаб қўйишган. Афсуски, чеклов давридан сўнг футболни ўйнашга бўлган иштиёқим анча сустлашган. Аммо бу спорт шарҳловчиси бўлишимга катта ҳисса қўшган, — дейди Даврон Кабулов.

    “Дадам катта қарзга ботган”

    Кўпчилик Даврон Кабуловни бадавлат инсон деб билади. Аммо унинг оиласи ҳам қийин молиявий кунларни бошидан ўтказган.

    Фото: Instagram / @davron_kabulov

    — 1994 йил оиламиз учун жуда оғир кечган. Бувим вафот этган. Орадан кўп ўтмай уйимизда ёнғин чиқиб, бор-будимиз аланга ичида қолган. Ўша кунга қадар дадам тадбиркорлик билан шуғулланар эди. Бирдан ишлари орқага кетиб, 140 минг АҚШ доллари миқдорда қарзга ботган. Ўша пайтда пойтахт маркази бўлган Ойбек метроси томондан 2-3 минг АҚШ долларига уй олса бўладиган пайтлар эди. Энди қарзнинг қанчалик катта эканлигини тасаввур қилаверинг. Қарзни тўлаш керак деб ўзимни кўп нарсалардан чеклардим, — дейди Даврон Кабулов.

    “Пул тўлаб ўқимайман, деганман”

    Даврон Кабулов билан суҳбатлашган инсон унинг илмли инсон эканлигини дарҳол пайқайди. Бошқа ҳамкасбларидан фарқли равишда, у китоб ўқишни яхши кўради. Институтга ҳам грант асосида ўқишга қабул қилинган.

    Фото: Instagram / @davron_kabulov

    — Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олганман. Ўқишга кириш учун жиддий тайёргарлик кўрганман. Оиламнинг моддий аҳволини билганим учун “Агар контракт асосида ўқишга кирсам, ўқимайман”, деб ўз-ўзимга ваъда бергандим. Шунинг учун имтиҳонга жиддий тайёргарлик кўрганман. Тарихдан 36 та, она тили ва адабиёти фанидан эса 33 та тестни тўғри топганман. Инглиз тилидан анча суст эдим, 18 тагина тўғри жавоб топганман. У пайтдаги университетларга кириш баллари анча юқори эди. “Оиламни қийин вазиятдан олиб чиқаман”, деган қатъий қарорим сабаб энг юқори баллни олиб, талаба бўлганман, — дейди Даврон Кабулов.

    “Мен Элдор Мустафоевдан яхшироқ шарҳлайман”

    Даврон Кабулов тасодифан спорт шарҳловчиси бўлгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @davron_kabulov

    — Аълочи талаба бўлмаганман, аммо ўз фикримни айтишни, баҳслашишни яхши кўрардим. 86 та талаба ўтирадиган аудиторияда орқадаги ўриндиққа ўтириб, қўшимчасига икки оёғимнинг тагига ҳам алоҳида стуллар қўйиб қўярдим. Бир куни устозимиз спорт журналистикаси ҳақида мавзу ўтаётганда шарҳловчи Элдор Мустафоев ҳақида гап очган. Тасодифан “Мен футболни ундан яхшироқ шарҳлайман”, деб юборганман. “Қани ўрнингдан тур-чи, ҳақиқатан футболни яхши шарҳлайсанми?” деган. Ишонч билан ҳа деганимдан кейин икки кундан кейин телевидениега келишимни тайинлаган. Кейин билсам, у устоз университетдан ташқари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида ҳам ишлар экан. Фарҳод Рўзиев директорнинг 1-ўринбосари бўлиб ишларкан, тезда ёнига спорт бўлими муҳаррирларини чақириб, “Бу болага бир текст ўқитиб кўринглар”, деган. Болаликдан спортни кузатганим учун улар бераётган саволлар умуман қийинчилик туғдирмаган, — дейди Даврон Кабулов.

    “Ишга киролмайсан, дейишганди”

    Даврон Кабулов ҳаётида ҳам ҳаммаси осон кечмаган. У радиога ишга олинмаган кунларини кулиб эслайди.

    Фото: Instagram / @davron_kabulov

    — Университетда ўқиётган пайтимда радиобошловчиликка қизиқиб қолганман. “Пойтахт” радиосига ишга олишмаган. “Овозинг яхши-ку, аммо талаффузинг хато дейишган. Ҳатто қўшимчасига “Бу камчилик билан сени ҳеч қаерга ишга олишмайди”, деб юпатиб ҳам қўйишган. Спорт хабарлари редакциясига ишга кирганимдан кейин дикторлар ўқиган қоғозларни уйга олиб келиб, ҳар куни кечқурун матнларни ўқишни машқ қилардим, — дейди Даврон Кабулов.

    “Эфирдан четлатиб, жазолашган”

    Даврон Кабулов аввалдан чўрткесар бўлгани, жонли эфирда ўйламай гапириб юборганлари учун эфирдан четлатилгани ҳақида гапириб берди.

    Фото: Instagram / @davron_kabulov

    — Футболни бор-йўғи 3 марта шарҳлаш бахтига мушарраф бўлганман. Охирги жонли эфирда қовун туширганимдан кейин мени 3 ойга эфирдан четлатишган. 2006 йилдан то 2012 йилга қадар телевидениеда ишладим. “Миллион” жамоаси ташкил этилганидан кейин бор эътиборимни унга қаратишга қарор қилганман. Чунки телевидениедаги “айтиш мумкин эмас” гапларни айтмаслигимга жавоб беролмасдим, — дейди Даврон Кабулов.

    “Европани эслатувчи меҳмонхона қурдим”

    Даврон Кабулов “Миллион” жамоасидаги фаолиятидан ташқари тадбиркорлик билан ҳам шуғулланади. У эркаклар кийим брендини йўлга қўйган. 

    Фото: Instagram / @davron_kabulov

    — Етти йил давомида ҳеч қандай кредит ва молиявий ёрдамсиз меҳмонхона қурдик. Бу йил меҳмонхона ишга тушади. Европа меҳмонларини эслатадиган меҳмонхона Тошкентда туризм салоҳиятини оширишга ўз ҳиссасини қўшади, деган умиддаман, — дейди Даврон Кабулов.

    Фото: Instagram / @davron_kabulov

    Даврон Кабулов оилали, икки қизалоқнинг отаси ҳисобланади.

    22.06.2023, 18:57   Изоҳ (0)   40186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гиннесс рекордларига киритилган, чиқиндихонадан топиб олган чақалоқни ўз фарзандидек вояга етказган Митҳун Чакраборти 73 ёшда (фото)

    22.06.2023, 12:59

    Голливуднинг узоқ йиллар давомида бахтли яшаб келаётган юлдузли жуфтликлари (фото)

    22.06.2023, 09:39

    Севгилисининг хиёнатини билгач, “Муҳташам юз йил” сериалидаги Хуррам ролини ташлаб кетган Марям Узерлининг тақдири қандай кечди?

    21.06.2023, 17:26

    “Умида Мирҳамидова ёшига яраша иш қилса бўлмайдими?” — хонанда ҚВЗдаги иштироки, ўринли эътирозлар ва у қўяётган чекловлар ҳақида гапирди (видео)

    21.06.2023, 13:28

    “Онам кунига 1 доллар ишлаб топарди”: Женнифер Гарнер онасининг қийинчиликлар билан ўтган ҳаёти ва ундан катта сабоқ олгани ҳақида

    21.06.2023, 12:28

    Юлдузли дуэтлар: Экранда табиий кўрингани учун қайта-қайта биргаликда рол ижро этадиган жуфтликлар (фото) 

    21.06.2023, 10:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.