• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Гиннесс рекордларига киритилган, чиқиндихонадан топиб олган чақалоқни ўз фарзандидек вояга етказган Митҳун Чакраборти 73 ёшда (фото)

    Маҳоратли ҳинд актёри Митҳун Чакраборти ҳатто ҳинд киносини томоша қилмайдиганларга ҳам таниш. 80 йилларнинг машҳур “Диско раққоси” фильмининг актёри чиқиндидан топилган қизни асраб олганда, аллақачон машҳурликка эришган ва бадавлат инсон бўлган. Актёрнинг шахсий ҳаёти ва карьераси билан боғлиқ маълумотлар кўплаб мухлислар учун қизиқ.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Касб танлови

    Чакрабортининг ҳаёти ҳинд киносининг сюжет ига ўхшаб кетади. Унинг ота-боболари Браҳманларнинг энг юқори табақасига мансуб бўлган, бироқ актёрнинг ота-онаси Ҳиндистонда британияликларнинг ҳукмронлиги тугаган пайтда барча бойликларидан воз кечиб, қочқинга айланишга мажбур бўлди. Кейинчалик унинг отаси телефон компаниясига ишга жойлашди.

    Митҳуннинг ҳақиқий исми Гуранга. Актёр катта оилада вояга етган, унинг икки укаси вафот этган ва фақат учта синглиси қолган, Митҳун келажакда ғамхўрлик қилиши керак эди. Митҳун ўзининг истеъдодини жуда эрта намоён қилди, у рақсга тушишни ва қўшиқ айтишни яхши кўрарди ва мактаб концертларида чиқишни ёқтирарди. Бироқ, у вақт ўтиб жиддий касбни танлади: актёр Калкуттадаги Шотландия черков коллежининг кимё факультетига ўқишга кирди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Актёр талабалик йилларида радикал сўл (нахалитлар)га қўшилиб, ижтимоий тенглик учун курашда қатнашади. У кўплаб шерикларидан фарқли ўлароқ, мўжизавий тарзда қамоқдан қутулишга муваффақ бўлди. Кейин отаси уни қариндошлари билан Бомбейга кўчиб ўтишга ва исмини ўзгартиришга кўндиради. Митҳун коллежни битиришга улгурмади, актёр ҳинд тилини билмас эди (у бенгал тилида гапирарди), шунинг учун у оддий сотувчи бўлиб ишлайди.

    Актёр бир неча йил савдо-сотиқ билан шуғулланган, аммо кейин у ўз тақдирини тубдан ўзгартиришга қарор қилади ва Пуне шаҳридаги кино ва телевидение институтига ўқишга кирди. Митҳун ҳинд киносида муваффақиятли карьера қуриш учун ҳамма нарсага: эсда қоларли кўриниш, рақс маҳорати, мусиқий ва бадиий истеъдодга эга эканлигини кўрсата олди.

    Актёр иштирокидаги энг яхши фильмлар

    Митҳун дастлаб фильмларда фақат кичик ролларни ижро этди ва унинг мукофот олишига сабабчи бўлган биринчи иши “Қироллик ови” (1976 йилда намойиш этилган) фильмидаги овчи роли бўлди. Кейинроқ Митҳун илк марта ушбу фильм тақдим этилган кинофестивалда иштирок этиш учун Москвага борди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Митҳун фильмларда кўпинча эпизод ролларни ўйнаган. Актёр пул топиш учун ҳамма нарсага рози бўлган, чунки у зўрға кун кечирган. Митҳунга 1982 йилда “Диско раққоси” фильмидаги бош ролни таклиф қилишди, бу  рол уни машҳур қилди. Фильм ўша пайтда дискотека рақс услуби машҳур бўлган Ҳиндистонда катта муваффақиятга эришди, Митҳун эса Элвис Преслини импровизация қилиш ва унинг ҳаракатларини такрорлашда чинакам маҳоратга эга эди. Бироқ, лойиҳадаги қўшиқлар профессионаллар томонидан айтилган. Ушбу фильм СССРда 1984 йилда намойиш этилган ва у 60 миллиондан ортиқ томошабинни тўплаган. Кейинчалик актёр иштирокидаги ушбу лойиҳага ўхшаш “Ўйна, ўйна” фильми чиқди.

    Шундан кейин Чакраборти бутун дунё бўйлаб томошабинларнинг меҳрини қозонди ва Ҳиндистондаги энг машҳур ва қиммат актёрлардан бирига айланди. 1989 йилда Чакраборти бир вақтнинг ўзида 19 та фильмда бош ролни ижро этди. Ҳинд киносида истеъдодли актёрлар кўп бўлса-да, бу ютуқни ҳеч ким такрорлай олмади. Унинг рекорди Гиннесс китобининг ҳинд версиясига киритилган ва шу кунгача у ерда сақланиб қолган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Актёр рақсга тушувчи ва қўшиқ куйлайдиган ишқий қаҳрамонлар билан чегараланиб қолмайди: у ҳам жиноятчи, ҳам ҳақиқий ёвуз инсон ролларини ижро этган. Вақт ўтиб актёр ўзининг салбий роллари учун томошабинлардан узр сўраган ва ҳозирда кўплаб тижорат лойиҳаларида суратга тушганидан афсусда эканини айтган.

    1999 йилда Чакраборти Гиннесснинг рекордлар китобига энг кўп бош ролни ижро этган актёр сифатида кирди: ўша пайтда у ижро этган бош роллар сони 249 тага етган эди.

    Бироқ, 80 йилларнинг охирида унинг карьераси пасая бошлади, у суратга тушган кўплаб фильмлар муваффақиятсизликка учради ва продюсерлар унга қизиқишни тўхтатди. Кейинчалик Митҳун бизнес билан шуғулланишга қарор қилди. У Мумбайдаги уйини сотиб, ер сотиб олиш ва узоқ вақтдан бери орзу қилган меҳмонхонани қуриш учун қўшимча кредит олди. Ҳозирда актёрнинг “Монарх” номли меҳмонхонаси бор. Шунингдек, унинг ўзи ҳам кам бюджетли фильмларни суратга ола бошлади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Шахсий ҳаёт

    Митҳун модел Ҳелена Лёк билан фильмларда рол ўйнай бошлаганида танишган. Улар бир мунча вақт ўтгач турмуш қуришди, чунки Митҳун узоқ вақт давомида тўй учун пул йиғиши керак эди. Молиявий муаммолар туфайли уларнинг никоҳи атиги икки йил давом этди.

    Митҳуннинг иккинчи никоҳи актриса Ёгита Бали билан бўлган, актёр бу рафиқаси билан ҳам ажрашди. Жуфтлик 40 йилдан ортиқроқ бирга яшади. Ёгита кинони тарк этди ва ўзини оилага бағишлади. Уларнинг уч ўғли ва бир қизи бор.

    Актёр Дишани исмли қизни асраб олган. Митҳун уни 1990 йилда ахлатхонадан топиб олган. Кўп болали она қизалоқни у ерга ташлаб кетган. Митҳун қизалоқнинг ҳаётини сақлаб қолди, уни касалхонага олиб борди ва ўзи асраб олди. Актёр қизни ўз фарзандидек тарбиялади, бироқ унга ҳақиқатни айтди.   

    Митҳуннинг фарзандлари ҳам фильмларда суратга тушади ва актёр уларнинг муваффақияти билан фахрланади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Актёрнинг бугунги кундаги ҳаёти

    Ҳозирда актёр 73 ёшда, бироқ у ўзини тетик ҳис қилади ва фаол ҳаёт кечиришда давом этмоқда. У меҳмонхоналар тармоғига ва крикет жамоасига эгалик қилади, шунингдек, актёр Бенгал футбол ассоциациясининг ҳам эгаси ҳисобланади. Митҳун хайрия ишларида қатнашади, санъаткор бўлишни истаган ёшларни қўллаб-қувватлайди, клиникаларга пул хайрия қилади, у даромадининг 50 фоизини шу ишларга сарфлайди. Актёр ҳозирда фильмларда суратга тушишни камайтирган ва у узоқ танаффусдан сўнг, 2022 йилда “Кашмир файллари” фильмида, шунингдек, “Ваар” жанговар лойиҳасида рол ўйнади.

    Унинг муваффақият тарихи эртакга ўхшайди: оддий йигит ҳеч кимнинг ёрдамисиз дунёга машҳур Болливуд юлдузи, бой ва нуфузли шахсга айлана олди. Актёр бу унинг тақдирига ёзилганини айтган.

    22.06.2023, 12:59   Изоҳ (0)   28927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуднинг узоқ йиллар давомида бахтли яшаб келаётган юлдузли жуфтликлари (фото)

    22.06.2023, 09:39

    Севгилисининг хиёнатини билгач, “Муҳташам юз йил” сериалидаги Хуррам ролини ташлаб кетган Марям Узерлининг тақдири қандай кечди?

    21.06.2023, 17:26

    “Умида Мирҳамидова ёшига яраша иш қилса бўлмайдими?” — хонанда ҚВЗдаги иштироки, ўринли эътирозлар ва у қўяётган чекловлар ҳақида гапирди (видео)

    21.06.2023, 13:28

    “Онам кунига 1 доллар ишлаб топарди”: Женнифер Гарнер онасининг қийинчиликлар билан ўтган ҳаёти ва ундан катта сабоқ олгани ҳақида

    21.06.2023, 12:28

    Юлдузли дуэтлар: Экранда табиий кўрингани учун қайта-қайта биргаликда рол ижро этадиган жуфтликлар (фото) 

    21.06.2023, 10:28

    Лаҳм гўшт, селдерей: Крис Хемсворт фильмларда муштлашиш ва уриш саҳналарининг овозлаштирилиши ҳақида (видео)

    20.06.2023, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.