• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Диализ — биз учун ҳаёт манбаи”. Буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларнинг ҳикоялари

    Президент Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларидан бирида олдинлари буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар гемодиализ олишда кўплаб муаммоларга дуч келганлигини эслаб ўтди:

    “Бундан олти-етти йил олдин, афсуски, ўн минглаб беморлар гемодиализ, онко-гематология ёрдамидан фойдаланиш учун кунлаб, ойлаб навбат кутганлари, қанчаси бу хизматларга етиб бора олмагани аччиқ ҳақиқат”, — дея таъкидлади давлат раҳбари.

    "Дарё” нашри билан суҳбатда Nephroplus гемодиализ маркази шифокори Махсетбай Матчанов ҳам беморларнинг сони йилдан йилга кўпайиб борганлиги, диализ аппаратлар етишмаганлиги сабаблар диализ муолажаси халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилмаганлигини қайд этган эди.

    Нукус шаҳридаги Nephroplus диализ маркази

    Фото: “Дарё”

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 ва 2021 йилдаги тегишли қарорлари билан аҳолига гемодиализ ёрдамини кўрсатиш бўйича керакли чора-тадбирлар кўрилди. 2016 йилда гемодиализ марказлари сони 29 тани ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 60 дан ошган. Гемодиализ ускуналари 240 тадан 690 тага етказилди.

    Аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида президент топшириғига асосан Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида (Урганч, Нукус, Тошкент шаҳарлари ва Хоразм вилоятидаги Боғот тумани) давлат хусусий шерикчилиги асосида диализ марказлари қурилиши белгиланди. 2020 йил декабрь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган халқаро тендерда Ҳиндистоннинг Nephroplus компанияси ғолиб бўлганди. Лойиҳа Халқаро молия корпорацияси билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Осиё тараққиёт банкидан (ОТБ) молиявий кўмак олган.

    "Дарё" нашри мухбири ушбу клиникаларда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашиб, диализ процедурасини олаётган буйрак етишмовчилиги беморларининг ҳикояларини тинглади.

    “Диализ марказлари бўлмаган пайтида, бундай касаллик сабабли вафот этганларнинг сони кўп бўларди. Эндиликда сунъий буйрак вазифасини бажарадиган ушбу қурилмалар кўпчиликнинг ҳаётини сақлаб қолмоқда. Чунки улар танамиздан сувни, заҳарни чиқариб ташлайди”, — дейди 60 ёшли Аҳмед Матқурбонов.

    Аҳмед Матқурбонов диализ жараёнида.
    Фото: “Дарё”

    Хоразм вилоятининг Шовот туманида истиқомат қилувчи ушбу бемор Урганч шаҳридаги диализ марказига қатнайди. Буйрак етишмовчилиги сабаб 2 йилдан бери диализ олиб келади.

    “Олдинлари диализни Республика урология марказида олардик, баъзида диализ олиш учун ҳаттоки Тошкентга ҳам бориб келардик. Ўшанда беморлар кўплиги учун диализ аппаратлари етишмасди. Ҳозир эса вилоятимизда иккита 30 койкалик диализ марказлари бор”, — дейди у.

    Аҳмед Матқурбоновнинг айтишича, у ҳар сафар диализ олиш учун 45 км масофани босиб ўтади. “Бошқа узоқ туманлардан ҳам қатнайдиган беморлар бор, бизларни бирга олиб кетишади”.

    Сурункали нефритнинг яширин формаси билан оғриган нукуслик Гулсара Тагаеванинг (59 ёшда) иккала буйраги ҳам ишламайди, шу сабабли бир йилдан бери диализ олиб келмоқда. Унинг айтишича, Нукусдаги диализ марказига ҳам Қорақалпоғистондаги узоқ ҳудудлардан, Хўжайли, Чимбой туманларидан ҳам беморлар келишади, чунки у ерларда диализ йўқ.

    “Олдинлари диализ марказлари бўлмаган вақтда диализ олиш учун эрталабдан бориб навбат олишимиз керак бўларди, соатлаб навбат кутиларди. Ҳозир эса ҳаммага етарлича койкалар бор, диализ жадваллари ташкил этилган”, – деб эслайди олдинги ҳолатни нукуслик бемор.

    2013 йилдан бери буйрак етишмовчилиги билан курашадиган 42 ёшлик Дана Исаеванинг ушбу касаллик сабабли 3 маротаба ҳомиласи нобуд бўлган. У авваллари 3 та таксини алмаштириб, Хонқа туманидан Урганч шаҳригача бориб келганлигини айтади. Унга яқинроқ бўлган Боғот туманида ҳам диализ маркази очилгач, Дана Исаева эндиликда у ерга қатнамоқда.

    “Диализ олишдан олдин 8 маротаба Ҳиндистонга бориб, даволаниб келганман. Дори билан юрганимда, шишиб кетдим ҳамда қорним ва ўпкамда сув йиғилиб қолди. Ўпкамнинг бир томонини очишганда эса 100 кг дан 50 кг гача озиб кетдим. Аҳволим ўладиган даражага етгандек эди, ҳаттоки ҳамма мендан розилик олишни бошлади”.

    Дана Исаева диализ жараёнида.
    Фото: “Дарё”

    Авваллари диализ аппаратлари етишмовчилиги сабабли битта диализ муолажаси фақат 2 ёки 3 соат давом этарди. Лекин халқаро стандартларга мувофиқ буйрак етишмовчилиги беморлари ҳафтасига 3 маротаба 4 соатлик диализ муолажасини олишлари керак. Янги диализ марказларидаги беморларнинг айтишича, эндиликда улар айнан халқаро стандартларга мувофиқ 4 соат диализ олишмоқда.

    Хусусан, шовотлик Аҳмед Матқурбонов олдинлари аҳволи оғирлашган пайтда, ёнида иккита одамсиз юра олмаганлигини, ётиб-туриши, овқатланиши оғир кечганлигини таъкидлайди. “Диализ олишни бошлаганимдан бери иштаҳам анча яхшиланди, ўзимни яна соғлом ҳис қилишни бошладим. Бу ерда бизга жуда яхши ғамхўрлик қилишяпти”, — дейди у.

    Нукуслик Гулсара Тагаева эса диализ олишга бирданига кўнмаганлигини қайд этди: “Диализ олишдан олдин кучсиз ва ҳолсиз эдим, иштаҳам йўқолган эди. Бир ой тўшакка михланиб ётдим, ўзим яхши бўлиб кетаман, деб ўйлардим. Охири диализ олишга рози бўлдим. Ҳозир аҳволим олдингидан анча яхши”.

    Хонқалик бемор Дана Исаеванинг таъкидлашича 2 ёки 3 соат диализ олган пайтлари қон босими 200 дан ошиб кетган ҳолатлари ҳам бўлган. “Диализни тўлиқ стандартлар бўйича олишни бошлаганимдан кейин, кундалик ҳаётга қайтдим, дея оламан: тўйларга бораман, ҳаттоки банкалар ҳам ёпаман, хуллас ўзимни яна яхши ҳис қилишни бошладим. Мени кўрган одам 1-гуруҳ ногирони деб ҳам ўйламаса керак. Қизим ўқишда бўлган пайтда набирамга ҳам бориб қарайман”.

    “Олдин биз диализ оладиган жойда ҳамма нарса пуллик эди, янги диализ марказларида эса ҳаммаси бепул, ҳар бир беморга биттадан ҳамшира бириктирилган, диетамизга ҳам алоҳида эътибор бериб, нима ейиш мумкинлиги ва нима мумкин эмаслиги бўйича йўриқномалар беришади”, — дейди Дана Исаева. Шовотлик Аҳмед Матқурбонов ҳам муолажалар учун керакли дори-дармонлар марказларда бепул берилаётганлигига алоҳида тўхталди. 

    Фото: “Дарё”
    “Худди сув ҳаёт манбаи бўлгани каби биз учун диализ ҳаёт манбаи, бу худди бир мўжиза каби нарса. Чунки одамларнинг умри узоқроқ бўлишига хизмат қиляпти”, — дейди Аҳмед Матқурбонов.

    “Диализ 4 соат давом этадиган процедура. Қийналсам ҳам, лекин яшаш учун чидашим керак, деб ўзимни-ўзим руҳан тайёрлайман, ҳаётим шунга боғлиқ бўлиб турибди. Яқинларим ёрдам беришади. Бундай ҳолатда кимнингдир қўллаб-қувватлаши вазиятни анча осонлаштиради, қўшимча ишонч беради. Диализ бўлмаганда қаттиқ қийналардик”, — дейди Гулсара Тагаева.

    “Шу диализ борки, мен тирик юрибман. Қўрқмасдан сув ичаман, овқат ейман, чунки эртага организмимни диализ аппарати тозалашини биламан. Диализ олиб тинч ҳаёт кечирамиз, бусиз бизга ҳаёт йўқ. Диализ жараёнида қийинчиликлар бор, лекин у тугагач ўзимга ишонч билан ҳаёт учун яна курашни давом эттираман. Ўзим анча оғир аҳволдан чиқиб кетганим сабабли, руҳияти тушиб кетган янги касалларни кўрсам, уларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қиламан”, — дея таъкидлайди Дана Исаева.

    22.06.2023, 19:20   Изоҳ (0)   10784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Cobalt, Lacetti, Damas автомобиллари энг кўп ишлаб чиқарилмоқда. Бироқ улар сотувда йўқ

    22.06.2023, 18:46

    “Маълумот шошма-шошарлик билан тайёрланган”. Самарқандда ИИБ ходимлари раққосаларни ОITС тести топширишга мажбурлагани рад этилди

    22.06.2023, 17:22

    “Овози, пўстлоғи ва рангига эътибор бериш керак”. Тарвуз мазали эканини қандай билса бўлади?

    22.06.2023, 17:16

    Тошкентдаги трансформаторларнинг 37 фоизи 40 йилдан бери ишлаётгани маълум қилинди

    22.06.2023, 16:55

    Қашқадарёда МИБ ходимлари ҳомиладор аёлга куч ишлатгани айтилди. МИБчилар эса ҳолат акси бўлганини билдирмоқда

    22.06.2023, 16:18

    Ўзбекистонда доллар курси тўрт кунлик кўтарилишдан сўнг тушди 

    22.06.2023, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.