Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида икки нафар бола сувда оқиб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
13 июнь куни Олтинкўл тумани “Андижон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарёда 2010 йилда туғилган Т.Н. ва 2011 йилда туғилган С.А. оқиб кетгани маълум қилинган. 14 июнь куни Т.Н.нинг жасади топилган.
Ҳозирда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин қутқарув отрядининг Сувда қидирув гуруҳи томонидан сув остида қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)