• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Нафақат рақиб, жамоадошларини ҳам қўрқувга солган “Титан”. “Бавария” ва Германия афсонаси Оливер Кан ҳақида

    Футбол тарихидаги буюк дарвозабонлардан бири Оливер Кан 1969 йилнинг 15 июнь санасида туғилган. Фаолиятини маҳаллий “Карлсруэ” жамоасида бошлаган футболчи кейинчалик “Бавария” ва Германия терма жамоаси афсонасига айланди. Қуйида немис дарвозабонининг фаолияти ҳақида сўз боради.

    Болалик

    Оливер Германиянинг нисбатан кичикроқ Карлсруэ шаҳрида туғилган. У пайтда Германияда ҳамма футболга қизиқарди ва ҳар бир бола футболчи бўлишни орзу қиларди. Шундай қилиб Оливер олти ёшида маҳаллий “Карлсруэ” клуби академиясига кирди.

    Каннинг болалиги жуда оғир ўтган, чунки тенгдошлари нутқидаги нуқсонлари туфайли уни тез-тез масхара қиларди. Бу Оливерга ёқмасди ва дарвозабон ўзини ҳимоя қилишни ўрганди. Унинг оғир характери бунда катта ёрдам берди.

    “Карлсруэ”даги фаолиятининг бошланиши

    Фото: Tipico

    Оливер барча ёш тоифасидаги жамоаларда ҳаракат қилди ва тезда асосий жамоага қабул қилинди. 1989/90 йилги мавсум ёш дарвозабон учун асосий жамоа ўйинчиси сифатида биринчиси бўлди. Аммо дебют жароҳатлар сабаб омадли ўтмади.

    Оғир жароҳат туфайли Оливер бутун мавсумни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Бироқ Кан таслим бўлмади ва жароҳатларни енгиб, ўз ўрнига қайтди. Шундан сўнг Оливер қандай кучга эга эканини намоён қилди ва мамлакатнинг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланди.

    1993/94 йилги ажойиб мавсумдан сўнг дунёнинг энг яхши клублари немис дарвозабонига эътибор қаратди. “Манчестер Юнайтед” мураббийи Алекс Фергюсон шахсан Оливер билан боғланиб, жамоасига таклиф қилди. Бироқ буюк шотландиялик мураббийнинг таклифи рад этилди. Кан “Бавария”да ўзининг кумири Зепп Майер қўл остида ўйнашни орзу қиларди.

    “Бавария”даги фаолияти

    Кан “Бавария”га ўтиш қароридан афсусланмади. Буюк Майер қўл остида у бутунлай янги босқичга кўтарилди ва Европанинг энг кучли клубларидан бирининг алмаштириб бўлмас дарвозабонига айланди.

    Фото: Getty Images

    “Бавария” “Титан” билан бирга биринчи мавсумдаёқ совринлар ютишни бошлади. Шундай қилиб дарвозабон учун фаолиятининг янги, ақл бовар қилмайдиган даражада ҳаяжонли босқичи бошланди. Кан мамлакат миллий терма жамоасига чақирилганди.

    Орадан бир йил ўтиб, дарвозабон Германия терма жамоаси билан Евро—1996 га йўл олди. Оливер ўша турнирда асосий дарвозабон эмас эди. Шунга қарамай Кан мусобақада катта тажриба тўплади ва жамоа билан бирга олтин медални қўлга киритди.

    Кан йилдан йилга Германияда ҳам, жаҳонда ҳам энг яхши дарвозабон деб тан олинарди. Унинг обрўси жуда баланд эди. Оливердан нафақат рақиблари, балки жамоадошлари ҳам қўрқарди. Дарвозабон шерикларининг хатти-ҳаракатларида кичик бефарқликни сезса ҳам, уларга тез ва кескин равишда эътироз билдирарди.

    Бу ҳақиқатан иш берди. Рақиб ҳужумчилари бундай “йиртқич” дарвозабонни кўргач, саросимага тушарди. Дарвозабоннинг ўйини жамоага катта ёрдам берганди. Мюнхенликлар Германияда доминантлик қилди. Бироқ Чемпионлар Лигасида жамоанинг ишлари юришмасди.

    Немис клуби 1998/99 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритишга жуда яқин келди. Аммо “Манчестер Юнайтед” мўжиза кўрсатди. Фергюсон шогирдлари асосий вақтга қўшиб берилган уч дақиқа ичида иккита гол киритди ва ғалабани тортиб олди.

    Бироқ Оливер икки йилдан кейин орзу қилинган кубокни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бунда дарвозабоннинг ҳиссаси катта бўлди. 2001 йилги Чемпионлар Лигаси финалида “Бавария” ва “Валенсия” ўзаро тўқнаш келди. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади. Пенальтилар сериясида Кан учта сейв амалга оширди ва “Бавария” ЕЧЛ ғолибига айланди.

    Каннинг ЖЧ—2002 даги омадсизлиги

    2002 йилги Жаҳон Чемпионатида Германия терма жамоаси ва Оливер Кан деярли мўжиза кўрсатганди. Кучсиз гуруҳдан ўрин олган немислар Парагвай, АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди. Бироқ Германия бу терма жамоаларга қарши жуда кучсиз ўйин кўрсатди.

    Бироқ катта ишонч билан ҳаракат қилган Канни унутмаслик керак. Финалгача бўлган олти учрашувда у атиги бир марта гол ўтказиб юборди. Бироқ финал ўйинида Оливер ҳам бразилияликларни тўхтатиб қола олмади ва голга сабаб бўлган иккита хатога йўл қўйди.

    Фото: Getty Images

    Германиялик футболчилар ичида ачиниш мумкин бўлган ягона футболчи Оливер Кан эди. Дарвозабон турнир давомида шу қадар ажойиб ўйин кўрсатдики, саккизта гол уриб, жаҳон чемпионига айланган бразилиялик Роналдо эмас, айнан Кан турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

    Фаолиятининг якунланиши

    Айнан 2002 йилги Жаҳон Чемпионати Оливер фаолиятининг чўққисига айланди. Ўша турнирдан кейин Кан бошчилигидаги “Бавария” Чемпионлар Лигасида узоққа бормади, Германия эса ўз уйида ўтган 2006 йилги Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозона олмади. Оливер Кан 2008 йилда футболни тарк этаётганини маълум қилди.

    2020 йилда собиқ дарвозабон “Бавария”га қайтди. Кан клуб бошқарув аъзолари қаторида иш бошлади. 2021 йилнинг 1 июль санасида эса янги лавозимга тайинланди. Бироқ 2022/23 йилги мавсум омадсиз бўлди. Оливер Кан клубдаги шериги Ҳасан Салиҳамиджич билан бирга мавсум ўртасида мураббий Юлиан Нагелсманни ишдан олиб, унинг ўрнига Томас Тухелни тайинлади. Шундан сўнг “Бавария” ЕЧЛ ва Германия Кубогидан чиқиб кетди. Кан ва Салиҳамиджич истеъфога чиқарилди.

    Фото: Getty Images

    Шунга қарамай кўплаб мухлислар буюк дарвозабонни керакли вақтда майдонга тушиб, жамоани қутқарадиган қаҳрамон сифатида эслаб қолганди.

    16.06.2023, 01:13   Изоҳ (0)   11815
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов баскетбол федерациясига раис этиб сайланди

    15.06.2023, 14:53

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди. Бу Осиёдаги энг яхши натижа ҳисобланади 

    15.06.2023, 14:43

    Англия Премьер Лигасининг 2023/24 йилги мавсуми тақвими эълон қилинди

    15.06.2023, 14:23

    Серхио Бускетс яна Лионель Месси билан бир жамоада тўп суриши мумкин 

    15.06.2023, 11:47

    Пеп Гвардиола АПЛ ғолибилиги учун олган 750 минг фунт мукофот пулини “Манчестер Сити” ходимларига бўлиб берди

    15.06.2023, 10:18

    Миллатлар Лигаси. Хорватия 6 та гол урилган ўйинда Нидерландияни мағлуб этиб, финалга йўл олди

    15.06.2023, 02:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда она икки фарзандини сотиб, пулни стримерларга хайрия қилди

    Дунё | 14 июл, 08:26

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.