Американинг “Интер Майами” жамоаси “Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетсни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Америкаликлар 34 ёшли испан учун бир мавсумга 1,65 миллион доллар ваъда қилган.
Эслатиб ўтамиз, Бускетс эркин агент сифатида “Барселона”ни тарк этмоқда. Серхионинг Америкага кетиш қарорига Лионель Мессининг ҳам ушбу клубга ўтгани таъсир қилиши мумкин.
Аргентиналик футболчи “ПСЖ”даги икки йиллик фаолиятидан сўнг “Интер Майами” сафига ўтди.
Изоҳ (0)