Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Ўзбекистон баскетбол федерацияси раислигига сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайтида маълум қилинди.
15 июнь, пайшанба куни Миллий Олимпия қўмитасида баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Федерациясининг аввалги раҳбари Русланбек Давлетов бошқа ишга ўтиш муносабати билан ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўра лавозимдан озод этилган.
Шундан кейин Илҳом Маҳкамов номзоди баскетбол федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди. Ижроқўм аъзолари бир овоздан Маҳкамов номзодини маъқуллади.
Илҳом Маҳкамов 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Узоқ йиллардан бери коммунал соҳада, хусусан, “Ўзкоммунхизмат” агентлигининг бош директори, Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири сифатида ишлаган. 2021 йилнинг февраль ойидан бери Ўзбекистон Транспорт вазири лавозимида фаолият юритиб келади. Шунингдек, Маҳкамов 2021 йилнинг февралидан бери Uzbekistan Airways раҳбари ҳисобланади.
Изоҳ (0)