“Сурхон” давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга морхўр ва унинг болалари муҳрланди.
Ушбу ноёб жониворлар Ўзбекистон Қизил китобига ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг рўйхатига киритилган бўлиб, йўқолиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади.
Охирги саноқ натижаларига кўра “Сурхон” давлат қўриқхонасида муҳофазага олинган морхўрлар сони 673 бошни ташкил қилади.
Изоҳ (0)