Андижон вилоятида яна бир-бирига туташ учта уй ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 5 июнь куни соат 17:58 да Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган яшаш уйларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:05 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган.
Ёнғин соат 18:30 да бартараф этилди. Ёнғин натижасида бир-бирига тутуш қурилган 3 та уйнинг тахминан 150 кв/м майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Вилоятнинг Хўжаобод туманида ҳам 12 июнь куни бир-бирига туташ учта хонадонда ёнғин юз берганди.
Изоҳ (0)