Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел ўн йиллик қуролли тўқнашувлар ва иқтисодий инқироздан азият чекаётган Сурия халқини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди ва 2023 ва 2024 йилларда молиявий ёрдам кўрсатиш режаларини тасдиқлади.
"Шу билан бирга, қўшни давлатлар — Туркия, Ливан, Иордания, Миср ва Ироқда яшовчи суриялик қочқинлар ва уларни қабул қилувчи жамоаларнинг эҳтиёжларини ҳам унутмаслигимиз керак. Биз Сурия халқи ва минтақанинг умидини оқлашимиз керак”, — деди Боррел пайшанба куни Брюсселда Сурия ва минтақа келажаги бўйича халқаро донорлар конференциясида.
“Ўтган йили Европа Иттифоқи номидан Суриядаги фуқаролар ҳамда минтақадаги қочқинлар, шунингдек, уларни қабул қилувчи жамоалар манфаати йўлида 2023 йил тақвим йили учун 1,5 миллиард евро ажратишга берган ваъдамни яна бир бор тасдиқлаганимдан хурсандман. Шунингдек, сизни ишонтириб айтаманки, 2024 йил тақвим йили учун ЕИ 560 миллион евро ажратади”, — деди Боррелл.
Унга кўра, мамлакатда яшовчи сурияликларнинг 90 фоизи қашшоқликдан, 60 фоизи озиқ-овқат етишмаслигидан азият чекмоқда. “Афсуски, ўтган йил давомида БМТнинг махсус элчиси Гейр Педерсеннинг тинимсиз саъй-ҳаракатларига қарамай, Сурия можаросини ҳал қилишда жуда жуда кам муваффақиятга эришилди”, — деди Европа дипломатияси раҳбари.
Изоҳ (0)