• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Россия урушга марказий осиёлик мигрантларни жалб қилмоқда. Маҳбуслар “ихтиёрий-мажбурий асосда” “Вагнер”га қўшилган — суриштирув

    Россия қўшинларининг Украинага босқини бошланганидан сўнг, Марказий Осиё давлатларидан меҳнат муҳожирлари Белгород вилояти ва Россия томонидан қўшиб олинган ҳудудларда хандақ қазиш, шунингдек, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун жалб этила бошланди. BBC рус хизмати журналистлари Қирғизистон фуқаролари урушга қандай юборилаётгани ҳақида маълумот берди.

    Фото: Sputnik

    Россияда бир миллионга яқин қирғизистонлик муҳожир яшайди, улар кўпинча қурилиш ва савдо соҳасида ишлайди. 2022 йилда Украинадаги урушда ҳалок бўлган маҳаллий аҳолининг жасадлари Қирғизистоннинг йирик шаҳарлари Бишкек ва Ўшга кела бошлади, улар қаторида Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган профессионал ҳарбийлар ва “Вагнер” ёлланма аскарлари бўлган.

    Москвада ишловчи қирғизистонлик исми сир сақланишини хоҳлаган адвокатнинг айтишича, Россияда турли жиноятларда айбланган Қирғизистон фуқароларини урушга ёллаш 2022 йил ёзида колонияларда бошланган.

    Адвокат ўз мижозларидан маҳбусларга биринчи навбатда амнистияни таклиф қилингани ва урушга бориш “қатъий сўралгани”, бироқ 28 сентябрдан бошлаб улар “Вагнер”га “ихтиёрий-мажбурий” ёзила бошлаганини айтди.

    Маҳбусларнинг қариндошлари уларнинг яқинлари лагерларда тайёргарликдан ўтганини ва сентябрь охиридан кечиктирмай Донецк вилоятидаги Бахмут туманига борганини айтди.

    2023 йил январь ойида Қирғизистон аҳолиси 2022 йил сентябрь—ноябрь ойларида Украинада яқинлари вафот этгани ҳақида илк хабарларни ола бошлади. Ёлланма аскарларнинг яқинлари узоқ вақтдан буён яқинлари вафот этгани ва дафн этилганидан бехабар эканини айтган.

    Қирғизистонлик аёл журналистларга бир неча ой давомида Калуга колониясида жазо ўтаётган эрининг қаердалигини биламаслигини ва алоқани тўхтатганини айтди. Январь ойида эрининг амакиси аёлнинг эри 24-октябрь куни Бахмутда вафот этганини маълум қилди. 

    Исми ошкор этилмаган ёлланма ишчи амакисини қонуний вакили сифатида кўрсатган, шунинг учун “Вагнер” аёлнинг сўровларини эътиборсиз қолдирган.

    Январь ойи охирида эрининг қабри Москва яқинидаги Фряново қишлоғидаги қабристондан топилган, бироқ аёл ҳалигача унинг ўша ерда дафн этилганига ишонмаяпти.

    Баъзида ҳалок бўлган ёлланма аскарларнинг оилалари ўлганларнинг жасадларини Россиядан ўз мамлакатларига олиб кетишга муваффақ бўлади. Қирғизистонда ўтказилган “Вагнер” ёлланма аскарининг биринчи дафн маросими январь ойида бўлган. 2022 йил октябрь ойида Мордовия колониясига ёлланган 28 ёшли Аян Алишеровнинг жасади Москвадан Ўшга олиб келинган.

    Эркакнинг ўлими ҳақида хабар берилгач, унинг онаси Москвадаги “Электрозаводская” метро бекати яқинидаги идорада “Вагнер” компаниясидан 100 минг рубль нақд пул олган.

    Қирғизистон расмийлари Украинадаги урушда ўз мамлакати фуқароларининг ўлимига изоҳ бермади. Май ойида Украинада Россия томонида жанг қилган 31 ёшли маҳаллий фуқаро Бишкекда 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Украина армияси томонида урушда иштирок этиш факти бўйича жиноий ишни тергов қилмоқда.

    Журналистлар “Вагнер” ёлланма аскарлари дафн этилган олтита қабристонни топди. Москва яқинидаги Фряновода, Луганск ва Новосибирск яқинида, Иркуск, Свердловск ва Самара вилоятларида. BBC рус хизмати ва Медиазона кўнгиллилар гуруҳи билан биргаликда у ерда дафн этилган 629 кишининг шахсини тасдиқлади. Умуман олганда, “Вагнер” доирасида, BBC маълумотларига кўра, камида 93 нафар Марказий Осиё давлатлари фуқароси ҳалок бўлган: 19 нафари Қирғизистон, 34 нафари Ўзбекистон ва 40 нафари Тожикистон фуқароси.

    14.06.2023, 17:08   Изоҳ (0)   9520
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия марказий осиёлик мигрантларни Украинага ишга ёлламоқда. Улар орасида аёллар ҳам бор — ОАВ 

    13.03.2023, 22:55

    Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасида Lexus портлаб кетди (видео)

    11.06.2023, 16:50

    Қозоғистонда икки нафар ўзбекистонликнинг 3 йил давомида тутқунликда ушлаб турилгани аниқланди

    10.06.2023, 15:20

    Марказий Осиё дунё эътибордан четда қолдириб бўлмайдиган муҳим минтақага айланмоқда — Euronews 

    09.06.2023, 17:55

    “Бизга сув беринг!” — Бишкек ва Остонада аҳоли йўлларни тўсди

    08.06.2023, 20:51

    Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудларда дрон учирмасликка келишиб олди

    25.05.2023, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:22

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.