Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашув чоғида тиббиёт соҳсидаги режалар ҳақида тўхталди.
“Келгуси етти йилда туман ва шаҳарларда 700 та янги поликлиника ташкил этилади. Бу орқали, 3 миллион аҳолимиз учун бирламчи тиббий хизматлар янада яқинлашади. Шунингдек, бирламчи бўғиндаги барча оилавий шифокор пунктлари, поликлиника ва шифохоналар таъмирланиб, филтрланган ичимлик суви ва иссиқ сув билан тўлиқ таъминланади.
Гемодиализ бўлимлари сони 2 карра кўпайтирилиб, 200 тага етказилади. Бу орқали барча туман ва шаҳарлар мазкур хизмат билан қамраб олинади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, номзоднинг таъкидлашича, ҳар йили 1 миллион аҳоли жигар сиррозига олиб келувчи гепатит “Б” ва “C” бўйича скринингдан ўтказилади, гепатит “C”га чалинган беморлар тўлиқ давлат ҳисобидан даволанади.
Барча туман ва шаҳарларда хусусий шериклик асосида МРТ ва МСКТ йўлга қўйилади. Бунинг учун, 100 миллион доллар инвестисия йўналтирилади.
Изоҳ (0)