• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Финляндия инфохуружлар билан қандай курашмоқда?

    “Дарё” колумнисти Дилшод Нуруллоҳ финлар ўлкасининг мамлакатда соғлом ахборот муҳитини яратиш, аҳолининг умумий медиасаводхонлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ўрганди. Қуйида ана шу мавзуга бағишланган материални эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    “Одатда тўрт-бешта тренингчи чақирилиб, 10-15 кишилик аудиторияга нимадир ўтилади. Кейин уни расмий манбалар, давлат телекоммуникация воситалари 2-3 дақиқалик лавҳада, шапалоқдек матнда ва ҳоказо шаклда тарқатади. Биз — кўпчиликнинг медиасаводхонлик деганда тушунадиганимиз шу. 

    Сунъий интеллект ядро қуролидан хатарли эканлиги таъкидланяпти, ернинг қайсидир овлоқларида ахборот орқали манқуртлаштиришга қаратилган очиқ лабораториялар ишлаяпти, қидирув тизимлари аллақачон нима ўйлаётганингизни билади, тақиқланган диний ресурсларга обуна бўлиш ёки “Одноклассники”да қайсидир чўққисоқолга лайк босиш — материалларни тарқатиш, деб ҳисобланишидан хабари бўлмай умрини хазон қилаётганлар қанча. Афсуски.

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Ушбуни ёзиш учун финлар ўлкасининг мамлакатда соғлом ахборот муҳитини яратиш, аҳолининг умумий медиасаводхонлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ўрганиб хулоса қилганим шу бўлди — биз ҳали даҳшатли даражада хотиржаммиз. 

    Қрим аннексияси, президент мурожаати ва оммавий “эмлаш” 

    Яқинда Болгариянинг София шаҳридаги “Очиқ жамият” институти томонидан ўтказилган сўровномада Финляндия Европадаги 41 давлат орасида дезинформацияга қарши кураш бўйича 1-ўринни эгаллади. Бу — кетма-кет бешинчи эътироф. Бежизга эмас. 

    Финляндия ҳукумати 2013 йилдаёқ медиатаълим соҳасидаги миллий мақсадларини ишлаб чиққан. 2014 йилда, Кремлнинг фаол тарғибот кампанияси ҳамда Қрим аннексияси фонида мамлакатда  аҳолини дезинформацияга қарши “эмлаш” сиёсати янада кучайди. Президент Саули Ниинистё фин халқига мурожаат қилиб, барчани ёлғон ахборот билан курашда масъулиятни бўйнига олишга чақирди. Таълим тизими тўлиқ ислоҳ қилинди ва ўқитишда асосий урғу — танқидий фикрлашга қаратилди. 

    "Бу фақат ҳукуматнинг эмас, бутун жамият муаммоси, - дейди Бош вазирнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассиси Юсси Тойвонен, CNN’га берган интервьюсида. —  Ҳа, давлат қараб турмайди, албатта, аммо фин демократиясини ҳимоя қилиш — шу заминда яшаётган ҳар бир инсоннинг вазифаси. Яъни бизда сохта ахборотларга қаршилик фуқаро муҳофазаси сифатида қаралади.  Ҳимоянинг биринчи линиясини эса боғча тарбиячилари ташкил этади". 

    Ўқитиш методи ва ўқитувчи масъулияти

    Финляндияда медиасаводхонлик — мактабгача таълимдан бошлаб қамраб олинадиган базавий ўқув дастурининг асосий қисми ҳисобланади.  Унга кўра, ҳар бир ўқитувчи, у боғча тарбиячиси бўладими ёки мактабда математика, география, ҳатто жисмоний тарбиядан дарс ўтадими, ўз предметига медиасаводхонликни татбиқ этишга мажбур. 

    Бошқача айтганда, математика соатида ўқувчиларга статистика билан одамларни қандай алдаш мумкинлиги ўргатилса, тарих дарсида улар ўтмишдаги машҳур тарғибот кампанияларини таҳлил қилади. Она тилидан кирадиган ўқитувчи болаларга уларнинг ҳисларини ўйнайдиган, чалғитадиган атамалар ҳақида тушунча берса,  биология фанида устоз ўқувчилар билан бирга “вакцина” сўзини тадқиқ этади, қидирув алгоритми бу сўзга қандай реакция бериши, нима учун биринчи чиқарилган маълумот ҳамиша ҳам тўғри бўлавермаслигини муҳокама қилади. Зўр-а? 

    Бундан ташқари, Финляндия миллий аудиовизуал институти директори, мамлакатда медиатаълимга масъул биринчи шахс Лео Пеккаланинг қайд этишича, ўқувчилар 7-синфдан бошлаб ижтимоий тармоқлар алгоритмининг манипуляцион технологиялари, мамлакатда онлайн контентни тартибга солувчи қонунларни ўзлаштиради.

    "16 йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, ёшларда ўқиётганини англаш кўникмаси ёмонлашган, - дейди Хелсинкидаги ўрта мактаб ўқитувчиси Мари Ууситало. – Бу уларнинг кўп вақтини ўйинлар, қисқа видеолар билан ўтказаётгани туфайли. Мутолаа маданияти ва диққат танқислигининг пасайиши алданишга мойилликни кучайтиради. Бизнинг вазифамиз уларнинг ҳар бир ахборотга нисбатан ўз нуқтаи-назарини шакллантириш учун воситалар беришдан иборат".

    “No Wikipedia”, “No sensor” ва рақамли детективлар

    Тан олайлик, кўп давлатларда (шу жумладан бизда) унча-мунча ўқимишли одам ҳам дезинформация билан мизинформасяининг фарқини айтиб беришга қийналади. Аммо Финляндияда ундай эмас. Бу ерда бошланғич синф ўқувчиси ҳам бу борада сизга дарс ўтиши мумкин.

    "Болаларга “фейк ахборот” атамаси уч қисм: дезинформация (қасддан тарқатилган ёлғон), мизинформация (ўша ёлғонни ишониб, бошқаларга улашиш) ва малинформацияга (кимнидир таҳқирлашга қаратилган хабар) бўлиб ўргатилади, — дейди  Хелсинки давлат коллежи ўқитувчиси Кари Кивинен “The Guardian” нашрига берган интервьюсида. — Уларга шуниси қулай. Чунки, болага рақамли детектив бўлиш ёқади. Бунинг устига ўқувчиларни ҳақиқий сиёсатчи ёки журналистлардан  интервью олиш, сиёсий баҳслар ёки мактаб доирасидаги сайловлар ўтказиш, бу каби тадбирлар ҳақида ҳисоботлар тайёрлашга жалб қила олсангиз, демократия ва унга бўлган таҳдидлар болалар учун аҳамият касб этишни бошлайди".

    Кивиненнинг айтишча, ахборотни текширишда биринчи қоида — дарров Википедияга югурмаслик, аксинча, уч-тўрт турли ва ишончли манбалар билан солиштириш. “Муаммо шундаки, бугун истаган одам хоҳлаганини ёзяпти. Ҳукумат Google ёки Facebook каби медиагигантлар билан курашда кўп нарса қила олмайди, агар бунга интилса цензура пайдо бўлади. Шундай экан, таълим  — энг самарали чора”, - дейди у.

    Катта авлод қайғуси

    Ёш авлоддан фарқли равишда кексалар сунъий интеллект ёки алгоритмлар найрангларини яхши билмайди. Шунинг учун виртуал ҳаётда улар кўпроқ алданади,турли манипуляцион хуружлар нишонига айланади. 

    Очиқ маълумотларга кўра, Финляндияда 45-54 ёш орасидаги аҳолининг 100 фоизи, 55-64 ёш орасидаги аҳолининг 97 фоизи, 65-74 ёш тоифасидаги фуқароларнинг 85 фоизи интернетдан фойдаланади ҳамда ҳар куни улар кўраётган ахборотнинг 50-60 фоизини фейк ёки манипуляцион контент ташкил этади. 

    Шундан бўлса керак, фин ҳукумати катталарда ҳам ёлғон, чалғитувчи ахборотга қарши иммунитет шакллантириш чораларини кўрмоқда.  Дейлик, бугунги кунда мамлакатдаги кутубхоналардан ёши катта фуқаролар медиасаводхонлигини оширишга қаратилган марказлар сифатида фойдаланиляпти. 

    Бундан ташқари, давлат томонидан молиялаштириладиган SeniorSurf ташкилоти 65 ёш ва ундан катталар учун индивидуал рақамли саводхонлик курслари ташкил этиш билан шуғулланади. 2022 йилда юзлаб кексалар учун 15 минг соатдан кўпроқ бепул медиа курслар ўтказилган.

    “Йўқотадиганимиз бор”

    Финляндияда оммавий медиасаводхонлик тарғиботига йўналтирилган 24 соатлик Yle телерадиоканали (Транспорт ва телекоммуникациялар вазирлигига қарашли) ҳамда Faktaabari — фактларни текшириш хизмати (портал) фаолият юритади. Уларда дезинформациянинг турли кўринишлари, концепциясини тушунтирувчи материаллар, кўрсатувлар, онлайн контентнинг сохта ёки қонуний эканини аниқлашга қаратилган воситалар ҳақида маълумотлар тақдим этилади.  

    Шунингдек, ННТлар ҳам жуда фаол скандинавларда. Масалан, қисман Финляндия таълим ва маданият вазирлиги томонидан молиялаштириладиган Меdiametka мустақил нодавлат ташкилоти медиатаълим соҳасида хакатонлар ташкил этиш билан шуғулланади. Яъни мамлакатнинг сара дастурчи ва ёш кашфиётчилар мактаб ҳамда боғчалар учун энг яхши стартап лойиҳалар яратиш бўйича беллашади. 

    Мамлакатда амалга оширилаётган юқоридаги саъй-ҳаракатлардан бўлса керак, дунёнинг кўп жойларида анъанавий ОАВга ишонч сусаётган бир пайтда Финляндияда аксинча кучли ҳудудий матбуот сақланиб қолаётир.

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган Gallup ташкилотининг бу йилги ҳисоботида ҳам скандинавлар оммавий ахборот воситаларига ишонч рейтингида иштирокчиларнинг 76 фоиз овози билан пешқадам бўлди (таққослаш учун, АҚШда бу кўрсаткич 34 фоизни ташкил этган). Бу финлар ахборот олишда муқобил манбалар — ижтимоий тармоқлардан кўра, ОАВни афзал билади, дегани. 

    "Умуман, бизда аҳолининг жамиятга, оммавий ахборот воситаларига ишончи бошқа мамлакатларга нисбатан жуда баланд, — дейди Финляндия “Очиқ жамияти” ассосиацияси раиси Микко Сало. — Аммо бу бизни хотиржам қилолмайди. Аксинча, курашнинг кейинги босқичига янада пухта тайёргарлик кўришимиз лозим. Чунки бизнинг йўқотадиганимиз бор". Хулоса қилайлик.

    Дилшод Нуруллоҳ

    14.06.2023, 20:55   Изоҳ (0)   7997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Япония 40 минг аҳолига мўлжалланган автоном сузувчи шаҳар қуради 

    14.06.2023, 20:12

    Туркиянинг энг қиммат бренди маълум қилинди 

    14.06.2023, 20:05

    АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 16 июнь куни Хитойга ташриф буюради

    14.06.2023, 19:59

    Россияда ўзбекистонлик эркак калтакланган ҳолда топилди 

    14.06.2023, 19:52

    Кувайт салкам 400 млн долларга Bayraktar дронларини сотиб олди

    14.06.2023, 19:46

    Қирғизистонда барча маошларни банк карталарига ўтказиш режалаштирилмоқда

    14.06.2023, 19:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон олий раҳбари Исроилнинг зарбаларини уруш эълони деб атади

    Дунё | 14 июн, 11:15

    Нима учун автомобилда кўнгил айнийди ва бунга қандай чора бор?

    Лайфстайл | 14 июн, 10:55

    Эроннинг Исроилга қилган ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ одам жароҳат олди 

    Дунё | 14 июн, 10:33

    Ўзбекистон МТЖ Аргентинага қарши ўйин ўтказиши юзасидан изоҳ берилди

    Спорт | 14 июн, 10:31

    Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 10:05

    Ўзбекистонда 15 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 14 июн, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.