Индонезия вице-президенти Маъруф Амин 12 июнь куни Тошкентга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, ТИВ раҳбарининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Хабарда айтилишича, Индонезия делегацияси таркибидан юзга яқин вазирликлар, идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, тадбиркорлар ўрин олган. Беш кунлик ташриф давомида Индонезия делегацияси Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашув ҳамда музокаралар ўтказади, уларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, Индонезия делегацияси Самарқандга ташриф буюриб, у ерда Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуаси билан яқиндан танишади, вилоят ва шаҳар раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.
Изоҳ (0)