Айни вақтда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда.
Номзод Хоразмнинг “ташриф қоғози” IT бўлишини айтди.
“Аввало, “мактаб – олийгоҳ – IT компанияси”дан иборат яхлит IT таълим ва хизматлар занжири яратилади. Бунинг учун, вилоятда етти йилга мўлжалланган, рақамлаштириш соҳасида “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” деб номланган лойиҳага старт берилади”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Номзод ўз сўзида давом этар экан, боғчаларда компьютер синфларини ташкил қилиш, бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатиш Хоразмдан бошланишини айтди.
“Биринчи босқичда вилоятдаги 543 та мактабдан 110 таси танлаб олиниб, бошланғич синф ўқувчиларига “ноутбук” олиб берилади. Юқори синфларда дастурлаш, веб-дизайн каби соҳалар касб сифатида ўқитилади”, — дея таъкидлаб ўтди номзод.
Изоҳ (0)