Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашув чоғида кейинги етти йилда йўл, электр ва сув инфратузилмасига йирик миқдорда пул сарфланишини таъкидлади.
“2025 йилдан Тошкент-Хива “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади. Бунинг учун, Бухоро – Урганч – Хива темирйўли 365 миллион доллар инвестисия ҳисобига электрлаштирилади.
Келгуси етти йилда Хоразмда туризм учун, йўл, электр ва сув инфратузилмасига 200 миллион доллар сарфланади”, – деди номзод.
Изоҳ (0)