Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги қишлоқда қурувчилар йўлга асфалт кўринишидаги гилам тўшади, бу эса маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқди.
Маълумотларга кўра, ёмон йўлларни таъмирлаш Ҳиндистоннинг кўплаб ҳудудлари учун долзарб муаммо ҳисобланади. Яқинда Махараштрадаги қишлоқнинг йўлини таъмирлаш ваъда қилинган, бироқ йўл жуда ғайриоддий тарзда таъмирланган.
Йўлга асфалт ётқизилиши керак бўлган компания қурилиш ишларида “энг сўнгги немис технологияси”дан фойдаланганини таъкидлаган. Бироқ маҳаллий аҳоли таъмирланган йўл ўрнига юпқа асфалт чиплари билан қопланган гилам тўшалганини аниқлаган.
Twitterъда қишлоқдаги эркаклар асфалт кўрнишидаги гиламни қўллари билан йўлдан кўтараётгани акс этган видео тарқалди. Ғазабланган қишлоқ аҳолиси қурилиш компанияси ва йўлни таъмирлашда қалбакилаштиришга йўл қўйган масъул муҳандисларни жавобгарликка тортишга чақирмоқда.
Изоҳ (0)