АҚШнинг Нью-Жерси штатида яшовчи қария қизининг ити учун лифт қуриб берди, деб хабар бермоқда “Правила жизни” нашри.
Седи лақабли лабрадор 17 ёшда, 2021 йилнинг охирида унга саратон касаллиги ташхиси қўйилган. Сўнгги пайтларда Седи зиналарда чиқишда, шунингдек, уйдан кўчага олиб борадиган учта зинапояда ҳаракат қилишда қийналган. Керри эндиликда уй ҳайвонининг сайрга чиқолмаслигидан хавотирда эди, бироқ қизнинг отаси муаммога ечим топди.
Ижтимоий тармоқларда Керрининг отаси ит учун зинапоя қуриб бергани акс этган видео тарқалди. Унда қария итни кичик зинапоянинг тепасидаги платформага олиб чиқади. Ит ичкарида ўтиради ва унинг орқасидаги “эшик” ёпилади. Кейин эркак тугмани босади ва лифт ерга тушади. Бу воқеалар акс этган видео TikTok’да тўрт кун ичида 11 миллиондан ортиқ кўрилди.
2021 йилда Янги Зеландиялик блогер ўзининг панжалари оғриган, бассейнга чиқишни ва қуёшда тобланишни яхши кўрадиган 20 ёшли Фродо лақабли мушуги учун лифт қуриб берди. 2022 йилнинг февраль ойида Фродо вафот этди.
Изоҳ (0)