Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 2030 йилга қадар Қорақалпоғистонда 70 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар қурилишини айтди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бу борада Қорақалпоғистонда 2030 йилга қадар мўлжалланган режалари ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан:
- маҳалла ва овулларда 6 минг километр йўллар ҳамда 150 та кўприк таъмирланади;
- 5 минг километр электр тармоғи, 1 минг 350 та трансформатор ва 10 та подстанция янгиланади;
- 70 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади;
- барча ижтимоий ва давлат идоралари ҳамда 17 минг хонадонда 55 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилади.
Изоҳ (0)