• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши туманида икки фермернинг пишиб турган ғалласи ўримдан қолдирилди. Ҳоким “ўзбошимча” фермерларни шу тарзда жазолаётгани айтилмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Чароғил қишлоғида ғалла етиштирувчи 54 та фермер хўжалигининг 52 тасида етиштирилган ғалла ўз вақтида ўриб олинди. Туман ҳокими қаҳрига учрагани айтилаётган иккита фермер хўжалиги — “ШДФ замин равнақи” ва “Паризода Рўзиқулова” фермер хўжалигига қарашли 37 гектар майдондаги ғалла эса ҳали-ҳамон ўриб олинмаган. Бу ҳақда “Дарё”га мурожаат қилган фермерларнинг айтишича, мазкур майдондаги ғаллани ўришга киришган комбайнларга ҳам ҳоким тақиқи қўйилган.

    “Биз пахта етиштириш бўйича аввалдан ҳамкорлик қилиб келганимиз Нақшаб кластери билан ишлаяпмиз. Туманимизда аввалига кооперация айни пайтда эса кластер сифатида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ишламаяпмиз. Биринчидан аввалдан ўша Нақшаб кластери ўзимизга маъқул келгани учун, қолаверса ишончимизни қозонгани учун эски ҳамкорликни давом эттираётгандик. Эндиликда туман ҳокими бизга шарт қўйиб, эски кластер билан ҳамкорликни тўхтатиб, тумандаги кластер билан ишлаш мажбуриятини қўймоқда. Агар бундай қилмасак, ғалламизга комбайн кирмаслиги, ғалламиз ўрилмай қолишини айтмоқда”, — дейди бу ҳақда таҳририятга мурожаат қилган фермерлардан бири “Паризода Рўзиқулова” фермер хўжалиги раҳбари Бекзод Фармонов.

    Яна бир фермер “ШДФ замин равнақи” фермер хўжалиги раҳбари Равшан Юсуповнинг айтишича, улар ўзи истаган кластер билан ҳамкорлик қилгани учун ҳоким қаҳрига учган.

    “17 гектар майдонга ғалла етиштирганмиз. Ғалламиз тайёр. Лекин ғаллани ўришга комбайн берилмаяпти. Сабаби туман ҳокимимиз айтган кластер билан эмас, аввалдан ишлаб келган кластер-ҳамкоримиз билан ишлаб келаётгандик. Бу ҳокимга ёқмагани учун ҳоким бизга тумандаги кластер билан ишлаш шартини қўймоқда. Агар эски ҳамкоримиз билан ишлашда давом этсак, ғалламизга комбайн берилмаслиги, шунча меҳнатимизга куйиб қолишимиз айтилди”, — дейди фермер Равшан Юсупов.

    “Дарё” фермерлар айблови бўйича Қарши тумани ҳокимлиги масъуллари билан мулоқот қилди.

    Таҳририятнинг бу ҳақдаги саволларига жавоб берган Қарши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Турдиев шахсан ҳокимнинг ўзи фермерлар иддаосини рад этганини, Чароғил ҳудудидаги фермерлар ғалласи навбати билан ўриб келинаётганини маълум қилди.

    “Бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқ. Фермерларга бундай тақиқ қўйилмаган. Чароғил ҳудудидаги мавжуд 54 та фермернинг ғалла майдони навбати билан ўрилмоқда. Шу кеча кундузгача 50 та фермер ғалласи ўрилган бўлса, кеча кечаси қолган тўртта фермерлардан бирининг ғалласи ўрилган. Айни пайтда эса (соат 15:30 лар атрофи — таҳр.) ўша тўртта фермер хўжалигидан яна бирининг даласи ўрилмоқда. Сизга шикоят қилган иккита фермер хўжалигининг ғалласи эса бугун кечки пайт ўриб олинади”, — дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Турдиев.

    Мақола эълон қилинаётган пайтда фермер Бекзод Фармонов таҳририятга алоқага чиқиб, “Дарё” сўровидан сўнг ҳокимлик масъулларидан иборат вакиллар келиб, ғалла ўримига яроқсиз бўлган 2 та комбайн келтиришганини, аммо бу комбайнлар ғалла ўримига яроқсиз бўлгани боис, ғалласи бу комбайнлар билан ўрилишига қаршилик қилганини билдирди.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    12.06.2023, 19:11   Изоҳ (0)   13198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзбекистон афғонистонлик қизларнинг орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам бераётганидан фахрланаман” — Саида Мирзиёева

    12.06.2023, 18:54

    Тошкентда йўловчи электробуси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, йўловчилар ҳаётини хавфга қўйди (видео)

    12.06.2023, 18:46

    “2022 йилда ҳокимларнинг йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги 5 та қарори бекор қилинган” — Адлия вазирлиги

    12.06.2023, 18:39

    Фарғонада 7 ёшли болани қутқариб, ўзи қочишга улгурмаган аёлни поезд босиб кетди

    12.06.2023, 18:34

    Россияда иш ҳақини ололмаётган ўзбекистонликларга 5,6 минг доллар ундириб берилди

    12.06.2023, 17:44

    Қашқадарёда фермерлар норозилиги ортидан қамалгани айтилган блогер аслида туман ҳокими ва бош ҳисобчи билан қарама-қаршиликка боргани маълум бўлди

    12.06.2023, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.