• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Уй олиш учун хорижга ишлагани кетмоқчи бўлганман” — официантлик қилиб Озодбек Назарбековнинг меҳрини қозонган ва 10 йил темирйўлда ишлаган Баҳром Назаров 39 ёшда (фото, видео)

    “Айрилдим”, “Пари-пари” ва “Қарамадинг” қўшиқлари билан мухлислар кўнглидан жой олган ижодкор Баҳром Назаров бу йил 39 ёшни қаршилади. Унга омад тенгдошларига нисбатан анча кеч кулиб боққан. У темир йўлчи бўлиш ниятида Тошкентга келади ва тақдир тақозоси билан Озодбек Назарбеков билан учрашади. Йўқ тўхтанг, ҳаммасини бир бошидан ҳикоя қилиб берган маъқул.

    “Ҳаммаси онам билан гўзал эди”

    Фото: Instagram / @bahromnazarovofficial

    Баҳром Назаров 1984 йилнинг 4 июнь санасида Андижон вилоятида таваллуд топган. Отаси маданият ходими, онаси эса кутубхоначи эди. Онаси асли Туркистонлик бўлиб, ўқишга келганида андижонлик йигитга кўнгил қўйган. 

    Фото: Instagram / @bahromnazarovofficial

    — Онамнинг барча яқинлари Туркистонда яшарди. Онам ҳамма билан тил топишса-да, барибир Андижонда ўзини ёлғиз ҳис қиларди. “Менинг опам ҳам, синглим ҳам сизларсиз”, деган гапни кўп айтарди. Уч ойлик таътил бошланиши билан дадам поездга билет олиб, барчамизни Туркистонга юборарди. Таътил тугашига уч кун қолганида Андижонга қайтардик. Қўй-қўзиларни ўтлатиб, кун бўйи чўмилиб таътил қандай ўтганини ҳам сезмасдик. Ўйлаб қарасам, болалигимнинг энг гўзал онлари онам билан боғлиқ бўлган экан. Чунки энг яхши хотираларимнинг барида онам бор, — дейди Баҳром Назаров.

    “Онам ўлган кун...”

    Фото: Instagram / @bahromnazarovofficial

    — Онам Тошкентда ўқишимни, кейин ука-сингилларимга ёрдам беришимни орзу қиларди. Ўзи ҳам илмли инсон бўлгани учун Бўз туманидаги хориж тилларига ихтисослаштирилган мактаб интернатига ўқишга берган. “Укаларинг сенга омонат, уларга яхши қарагин”, деган гапни кўп айтарди. Онам ўлгач, бир кундаёқ улғайиб қолгандек бўлганман. Уйимиз ёнидан катта сой ўтарди. Олти ёшлик синглим онамни соғиниб, йиғларди. Ҳар гал уни “Онам сойнинг нарига томонида ўтиб кетди, бир куни қайтади”, деб алдардим. Онамнинг орзусини амалга ошириш учун Тошкентга ўқишга келганман, — дейди хонанда.

    “Санъатга умуман қизиқмаганман”

    Фото: Instagram / @bahromnazarovofficial

    — Кўпчилик болалигидан санъатга қизиқади. Менда ундай бўлмаган. Мен поездларнинг ҳаракатланишига қизиқардим. Шу боис, Тошкентга келиб темир йўллар институтига ҳужжат топширганман. Ўқишга кирганман-у, аммо орадан кўп ўтмай пулсиз Тошкентда яшаш қийин эканлигини тушуниб етганман. Отамга қийинчилик тушмасин деб иш излаганман. Ўшанда “Гулзор” деган ресторанга официант бўлиб ишга кирганман. Бир неча ой ишлаганимдан кейин у ердаги ошпазлардан бири “Кел сенга товуқ пиширишни ўргатаман, йўқлигимда тайёрлаб турасан”, деган. Ўша инсон сабаб ошпазликни ҳам ўрганганман.

    Фото: Instagram / @bahromnazarovofficial

    Кундузи ўқишга борардим, кейин ишга келардим. Ўша йиллари Озодбек Назарбековнинг “Чанг кўчалар” деган қўшиғи роса ҳит бўлган пайтлар эди. Ошхонада кичкина магнитофонни қўйиб, хиргойи қилиб турсам бир қиз ёнимга келиб, “Бу хонанда акам билан бирга ишлайди”, деган. Кейин билсам у продюсер Илёс Дадабоевнинг синглиси экан. Ресторан у ўқийдиган институтга яқин бўлгани учун акаси туғилган кунини шу ерда нишонлаб берган. Ўшанда ҳаяжонланиб, Илёс акага санъатга қизиқишимни айтганман. У офис манзилини бериб, эртаси куни боришимни айтган, — дейди Баҳром Назаров.

    “Официантликни йиғиштир...”

    Фото: Instagram / @bahromnazarovofficial

    — Айтилган манзилга бориб, илк марта Озодбек Назарбековни кўрганман. Ўшанда Эмраҳ ва Улуғбек Отажоновнинг қўшиқларини ижро этиб берганман. “Ёмон эмас, аммо кўп ишлашинг керак”, деган. 
    Орадан бир неча кун ўтиб, мен ишлайдиган ресторанга устозим Озодбек Назарбеков хизматга келадиган бўлди. У киши қўшиқларни мароқ билан ижро этаётганида ёнидан бир патнис чойнак билан ўтиб қолганман. Хизмат тугагандан кейин кузатиб ташқарига чиққанимда “Бу ерда нима қилиб юрибсан?”, деган. Официантлик қилишимни айтганимда “Битта ишни қил, агар ниятинг жиддий бўлса офисга ўтгин. Алишер билан бирга юриб, ўз устингда ишлайсан. Официантликни йиғиштир”, деган. Шу куниёқ ишдан кетиб, офисга кўчиб ўтганман. 

    Фото: Instagram / @bahromnazarovofficial

    Яшаш, кийиниш ҳатто еб-ичиш ҳам устозимизнинг зиммасида эди. Биздан ҳеч қандай наф бўлмаса-да, билганини ўргатарди. Хизматларга олиб чиқиб, қўлимизга ишлаган ҳаққимизни берарди. 2003 йилдан бошлаб ҳаётим тубдан ўзгариб кетган, — дейди Баҳром Назаров.

    “Бастакорликни ўрганишга ундаган”

    Фото: Instagram / @bahromnazarovofficial

    — Мусиқий билимим бўлмаса-да, ўша муҳитда яшагандан кейин бир нималар ёзгингиз келар экан. Устозим “Хонанда мусиқа ёзишни билиши керак”, деган гапни кўп айтади. Алишер аввалдан мусиқа ёзиб юрган, мен учун эса бу янгилик эди. “Устоз мен ёзолмайман”, деганимда “Билмайман десанг шундай ўтиб кетасан, ҳеч ким онасидан билиб туғилмаган”, деб жеркиб берганди. Шундан кейин бастакорликни ўрганишга қарор қилганман. Устозимга “Райҳон сенга уйланаман”, “Лайли сендан хафами?” каби қўшиқларни ёзиб берганман. Қўшиқ ҳам айтардим, аммо ҳеч бири омадли чиқмасди. Қўшиқчилар айтганидек “Туғилибоқ ўларди”. Шу боис асосий эътиборимни бастакорликка қаратдим. Кўп хонандаларга қўшиқлар ёзиб бериб тирикчилик қилардим.

    Фото: Instagram / @bahromnazarovofficial

    Аммо уйланганимдан кейин кўп қийналганман. Ижара уйга пул тўласам, бошқа харажатларга етказолмай қолардим. Фарзандли бўлгач, харажатлар икки ҳисса ошган. 2012 йилда ҳаммасидан кўнглим совиб, санъатдан кетишга қарор қилганман, — дейди хонанда.

    “Айрилдим” бисотдаги қўшиқ эди...

    Фото: Instagram / @bahromnazarovofficial

    — Охири 2013 йили хорижга кетишга қарор қилганман. Швецияга ишга кетиш учун ҳужжат тўплаганман. Аммо визани узоқ вақт кутиш керак экан. “Визангиз 9 ойда чиқади”, деган хабарни олгач, устозимга бу ҳақида айтганман. “Баҳром сабрли боласан-ку, яна бир ҳаракат қилиб кўр”, деган. “Устоз шунча ҳаракат қилдим, уй-жой қилишим керак”, деганимда янги продюсер билан таништирган. “Уч марта эшикни тақиллатиб кўр, эшитгувчи эътибор қаратади”, деганидан кейин продюсер билан ишлашни бошлаганман. Ўшанда тўрт йилдан бери бисотимда турган “Айрилдим” қўшиғини ижро этганман.

    Клип Рамазон ойининг илк куни намойиш этилганди. У пайтда тўйлар йўқ, кун бўйи уйда эдим. Рамазон ойи тугаб, тўйларга чиқсам ҳамма танияпти. Худди, машҳур санъаткорни даврага чақиришаётгандек эълон қилишарди. Хуллас, хорижга кетиш муддати келганида Ўзбекистондаги ишларим ҳам кўпайиб кетди, — дейди Баҳром Назаров.

    “10 йил темир йўлда ишладим”

    Фото: Instagram / @bahromnazarovofficial

    — Бошқа тенгдошларимга қараганда, менга анча кеч омад кулиб боқди. Аммо бундан ўксинмайман. Чунки ҳамма нарса вақт соати билан бўлади. 18 ёшимда Озодбек Назарбеков билан танишган бўлсам, 30 ёшимда қўшиғим орқали одамлар оғзига тушдим, — дейди Баҳром Назаров.

    Хонанда оиласини кўз-кўз қилишни истамайдиганлар тоифасига киради. Фақатгина интервьюларида устози Озодбек Назарбековнинг аёли топиб берган қизга уйлангани, иккита фарзанди борлиги ва тўйига устози бош-қош бўлгани ҳақида айтиб ўтган.

    09.06.2023, 12:30   Изоҳ (0)   39806
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    08.06.2023, 18:48

    Қойилмақом ижроси билан ҳар қандай фильмни хитга айлантира олишини исботлаган актёр ва актрисалар (фото)

    08.06.2023, 14:24

    Меҳрибонлик уйида улғайган, хароба уйни рад этган ва  шахсий ҳаётидан воз кечган актриса Зарина Йўлдошева 23 ёшда (фото, видео)

    08.06.2023, 09:30

    Instagram: Улуғбек Холмедов уйланди, Мадина Мумтоз янги бизнес бошлади, Валижон Шамсиев ресторанда жанжал кўтарди

    07.06.2023, 22:10

    Қирол Абдулла II ва қиролича Рания бахтининг акс томони: Иордания қироллик оиласининг сирлари ва фожиалари

    07.06.2023, 20:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.