News cover

Ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига тиббиёт ва қурилиш соҳасига ишга юборилади

Ўзбекистонликлар тиббиёт, қурилиш, туризм ва муҳандислик соҳаларида ишлаш учун Саудия Арабистонига юборилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, агентлик, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Саудиядаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация Саудия Арабистони Подшоҳлигида ўзбекистонликларни қонуний ва тизимли ишга жойлаштириш масалалари бўйича қатор учрашувлар ўтказди.

Фото: Миграция агентлиги

Саудия Арабистони Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Аҳмад Ал-Шарқий билан бўлиб ўтган мулоқотда меҳнат бозорининг янги стратегияси, хорижий ишчи кучини жалб қилишнинг замонавий механизмлари ҳамда меҳнат визаларини малака даражалари бўйича (бошланғич, ўрта, юқори) ажратиш тизими жорий этилгани маълум қилинди.

Шунингдек, Саудия Арабистонида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва иш берувчиларни кадрлар билан таъминлашга ихтисослашган КДОТ рекрутинг ташкилоти ҳамда йирик иш берувчилар билан юқори талабга эга касблар бўйича мақсадли таълим ва касбий тайёргарлик дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Миграция агентлиги

Учрашув якунларига кўра Миграция агентлиги ва Саудия Арабистони Меҳнат вазирлиги ўртасида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиладиган бўлди. Ўзбекистонда тиббиёт, қурилиш, туризм ва муҳандислик соҳаларида халқаро стандартлар асосида кадрлар тайёрланади. Малака имтиҳонлари ташкил этилиб, номзодларни ушбу давлатда ишга жойлаштириш тизими йўлга қўйилади.

2025-йилнинг декабрида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат миграцияси бўйича янги ҳамкорлик келишуви имзоланганди. Келишув Миграция агентлиги ва Health Ресоурcес Company компанияси томонидан имзоланган бўлиб, Саудия Арабистонида ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар ушбу мамлакатга қонуний, хавфсиз ва шаффоф тартибда ишга жойлаштирилиши белгиланганди.

Ўша йилли Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат ва бандлик соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишилганди. Саудия томони Ўзбекистондан камида 20 минг нафар ишчи кучини жалб этиш ниятини билдирганди.

Бундан бир неча кун аввал Ўзбекистон фуқароларини “Ҳ-2А” дастури доирасида АҚШ қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этиш бўйича узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга эришилгани хабар қилинганди.

Бугун, 16:31

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: