• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўтган 4 ойда 157,5 млн долларни ташкил қилган ўзаро савдо айланмаси, Италия капитали асосида фаолият юритаётган 54 та корхона, икки томонлама имзоланган 22 та ҳужжат. Италия – Ўзбекистон муносабатлари қандай ҳолатда?

    Италия – Европанинг энг йирик мамлакатлари қаторига киради. Ушбу давлат саноати, технологиялари анчагина тараққий топган. Умумий майдони 302 минг км. кв. бўлган Италиянинг аҳолиси 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 58,9 млн нафарни ташкил қилади. Пойтахт Римда 2,8 млн аҳоли истиқомат қилади. 

    Президент Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Олий даражадаги учрашувлар Рим шаҳрида бўлиб ўца, ташрифнинг ишбилармонлик дастури Милан шаҳрида бўлиб ўтади.

    “Дарё” икки давлат ўртасидаги муносабатлар хусусида сўз юритади.

    Икки томонлама дипломатик алоқалар 

    Италия 1992 йил 10 январда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992 йил 24 мартда дипломатик муносабатлар ўрнатди. Айни ўша йилдан буён Италиянинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси фаолият кўрсатмоқда. 1998 йилдан буён Римда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.

    Инфографика: “Дарё”

    Бугунги кунга қадар 4 та олий даражадаги ташрифлар амалга оширилган. Жумладан, Италияга 2 та (Биринчи президент 1996 йил июнь ва 2000 йил ноябрь), Ўзбекистонга 2 та (1997 йил май ойида Президент О. Скалфаро ва 1997 йил сентябрда Бош вазир Р. Проди).

    2011 йилдан бошлаб Италия парламенти Депутатлар палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш мақсадида Олий Мажлисда Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг депутатлик гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда. 2012 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Италия парламенти Депутатлар палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди. 2023 йил апрель ойида Италия парламентида “Италия-Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи ташкил этилди.

    Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик 

    1999 йилдан буён Савдо-иқтисодий, саноат ҳамкорлик ва экспорт кредитлари бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи фаолият кўрсатмоқда. 2022 йилда Италия билан товар айирбошлаш ҳажми 381,1 миллион долларни ташкил этди. Шундан, экспорт – 51,3 млн доллар (+27,8%), импорт – 329,8 млн доллар (-15,5%).

    Инфографика: “Дарё”

    2023 йилнинг январь апрель ойларида Италия билан савдо айланмаси 157,5 млн долларни ташкил қилди. Улардан 25,8 млн доллари экспорт (+25,2%) бўлса, 131,7 млн доллар (-5,3%) импортни ташкил қилади.

    2019 йилнинг 21-24 ноябрь кунлари Ломбардия вилояти губернатори А.Фонтананинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди. 2020 йил 11 декабрь куни энг йирик “Europeан House Амбросетти” тадқиқот компанияси билан 1100 дан ортиқ компания иштирокида видеоконференсалоқа форматида бизнес-форум бўлиб ўтди. 2021 йил 11 март куни Италия Саноат Конфедерасияси Президенти Л.Пикассонинг ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида “Cонфиндустриа Uzbekistan” филиали очилди.

    Маълумот учун: "Cонфиндустриа" Италиядаги 150 минг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш компанияларини бирлаштиради, иқтисодий, ижтимоий соҳага ҳисса қўшадиган корхоналарни қўллаб-қувватлайди.

    Инфографика: “Дарё”

    Бугунги кунда Ўзбекистонда Италия капитали иштирокидаги 54 та корхона, жумладан, 35 та қўшма корхона ва 19 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг асосий фаолият йўналишлари алкоголсиз ичимликлар, винолар, бутилкалар учун арматура, парфюмерия, музқаймоқ, трикотаж, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, пахта чиқиндиларини қайта ишлаш, савдо-сотиқ ва воситачилик хизматларидан иборат.

    2021 йил январь ойида Тошкентда “Голд Moon Tashkent” компаниясининг янги заргарлик фабрикаси иш бошлади (лойиҳа қиймати қарийб 21 миллион доллар, қуввати 6 тонна маҳсулот). 

    Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик 

    1998 йил 15-сентябрдан Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон-Италия” дўстлик жамияти фаолият кўрсатмоқда. Италия вакиллари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида мунтазам иштирок этиб келмоқда. 2018 йилда Римда бўлиб ўтган “Асиатика” ХIX халқаро Осиё фильмлари кинофестивалида “Тоҳир ва Зуҳра” фильми жаҳон киноси ривожига, умуминсоний қадриятларни тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун махсус диплом билан тақдирланган эди.

    2019 йилда Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари Песаро шаҳрида ўтказилган “Читта ди Барлетта” нуфузли халқаро танловида 1-ўринни қўлга киритди. 2021 йилда ўзбекистонлик 11 ёшли хонанда София Гилл нуфузли Санремо Junior халқаро болалар мусиқа фестивалида 1-ўринни эгаллади. 2021 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси ва Италия Миллий тадқиқот кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди.

    2023 йил 20 май куни Песаро шаҳрида Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов “Ўзбекистон маданияти ҳафталиги”да иштирок этди. Тошкентда Турин политехника университети (2009) ва Пиза университети (2022) филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Неапол университети ва Рим Ла Сапиенза университети билан ҳамкорликда “Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида” китоби чоп этилди.

    2022 йил май ойида Ўзбекистондаги Президентлик, ижодий ва ихтисослаштирилган мактабларнинг бир гуруҳ ўрта мактаб ўқувчилари биринчи марта Италияда бўлажак дипломатлар учун “Дипломатия таълими” ўқув дастурида иштирок этди. 2022 йилда Ўзбекистон велосипед спорти федерасияси Турин шаҳрида Халқаро профессионал велосипедчилар клубининг офисини ташкил этди. 2022 йил 23 март куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерасияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

    Ўзбекистоннинг Италиядаги диаспораси

    Ҳозирда 1,5 минг нафар Ўзбекистон фуқароси Италияда истиқомат қилмоқда. Охирги 2 йилда Италияга ўқиш учун келган Ўзбекистон фуқаролари сони сезиларли даражада ошди. 

    Инфографика: “Дарё”

    Бугунги кунга қадар икки давлат ўртасида 22 та ҳужжат имзоланган.

    Инфографика: “Дарё”

    Хусусан, 1 та давлатлараро шартнома, 10 та ҳукуматлараро битим, 3 та идоралараро келишув ва 8 та бошқа соҳалар юзасидан келишувлар.

    08.06.2023, 02:20   Изоҳ (0)   1921
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди

    07.06.2023, 23:15

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Италияга келди

    07.06.2023, 23:03

    Бухорода қурилиши тугалланмаган омборхонада ёнғин содир бўлди

    07.06.2023, 23:00

    Тошкентда уйланишини айтиб, 4 нафар қизни 165 млн сўмга чув туширган йигитга ҳукм ўқилди

    07.06.2023, 22:05

    Жиззахда Тошкентга сотиш мақсадида олиб кетилаётган салкам 1 тонна сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди

    07.06.2023, 21:14

    Қашқадарёда ўғил бола жиянини зўрлаган эркакка ҳукм ўқилди

    07.06.2023, 19:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.