Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Кино

    Машҳур фильмларда тез-тез учраса-да, реал ҳаётга тўғри келмайдиган ҳолатлар (фото)

    6 июн, 16:40 19395

    Баъзида фильм ёки сериаллар бизни ҳайратда қолдиради. Оддий қаҳрамонлар сочини стилистлар каби кеса олади, баланд пошнада бемалол югуради ва спорт залида ҳеч қачон терламайди.

    Сочлари ёйилган ҳолда овқат пиширади

    Фото: AdMe

    Ҳаётда аёллар иложи борича сочларини йиғиб овқат пиширишга ҳаракат қилади: ким ҳам овқатидан соч чиқишини хоҳларди? Лекин фильмларда ундай эмас. Масалан, ёйилган соч билан овқат пиширадиган қаҳрамонларни фильм ва телешоуларда тез-тез кўриш мумкин.

    Пошнали туфлида югуради

    Фото: AdMe

    Кинода аёллар узоқ вақт давомида пошнали туфлида юриши мумкин: баланд пошнали пойабзал да супермаркетга боради, болаларни мактабдан олади, ҳатто зарурат туғилса, югуради ҳам.

    Дарҳақиқат, кун бўйи баланд пошнали пойабзал да югуриш у ёқда турсин, юриш ҳам жуда чарчатади. Оёқ кийимларимиз қанчалик қулай бўлмасин, кун охирига келиб барибир чарчатади.

    Мукаммал макияж ва соч турмаги билан уйғонади

    Фото: AdMe

    Кўплаб фильмларда қаҳрамонлар макияжи билан ухлаб қолади, лекин ҳеч нарса бўлмагандек уйғонади. Улар ҳар доим чиройли бўялган кўзлар ва лаблар, соч турмагида юради.

    Миллиардерлар оддий қизларни севиб қолишади

    Фото: AdMe

    Оддий қизлар ҳаммани ўзига осонгина мафтун қилади — шаҳзодалардан тортиб жаҳон компаниялари меросхўрларигача. Бу ҳар доим жуда осон ва тез содир бўлади. Шу билан бирга, бундай қизлар ўзларининг “шаҳзодаларига” йиллар давомида психотерапевт билан шуғулланиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради ва охир-оқибат улар “бутун дунёни” забт этишади.

    Ҳомиладор аёл туғуруқдан кейин тезда ўзига келади

    Фото: AdMe

    Агар фильм қаҳрамони ҳомиладор бўлса, кўз очиб-юмгунча фарзандини дунёга келтириб, бир неча дақиқадан сўнг ҳеч нарса бўлмагандек кулиб ўтиради.

    Аслида бола туғилишига кўп соат керак бўлади, туғуруқдан кейин ҳам аввалги ҳолатига қайтиши учун ойлар, балки йиллар кетади.

    Бир зумда хунук қиздан соҳибжамолга айланади

    Фото: AdMe

    Кўпгина фильмларда хунук қизлар ёруғлик тезлигида ўзгаради. Пардоз, соч турмаги ва кўзойнакларсиз бир зумда соҳибжамолга айланади. Ҳақиқий ҳаётда эса образни тубдан ўзгартириш учун анча ҳаракат қилиш керак. Айниқса, бундан олдин ташқи кўринишга умуман аҳамият берилмаган бўлса.

    Сочини стилистлар каби тартибли қилиб кесади

    Фото: AdMe

    Аёлларга оид яна бир клише — бу соч турмаги. Кўпинча қизлар салбий хотиралардан халос бўлишни ёки ҳаётини янгидан бошлашга қарор қилганда, сочини кесиб ташлайди. Лекин шоша-пиша ўзи кесгани билан янада чиройли бўлиб қолади.

    Ҳар куни нотўғри овқатланишади

    Фото: AdMe

    Фильм қаҳрамонлари ётоқдан турмасданоқ пицца ёки тушлик учун гамбургер ейишади. Ширинликка музқаймоқ ҳам қўшилади. Аммо улар ҳеч қачон соғлиғидан шикоят қилмайди: семизлик, ошқозон ёки уйқу билан боғлиқ муаммолари бўлмайди. Аслида эса ёғли ва юқори калорияли овқатлар соғлиққа ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

    Келиннинг гулдастаси учун ҳақиқий кураш бошланади

    Фото: AdMe

    Голливуд фильмларида келиннинг гулдастаси учун кураш саҳнаси бўлади. Меҳмонлар гулдастани қўлга киритиш учун ҳақиқий жанжал уюштиради. Аслида эса тўйда бундай хатти-ҳаракатлар жуда кам учрайди. Кўпчилик буни ўзига эп кўрмайди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Мавзуга доир

    Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото) 

    5 июн, 19:20

    Кинотавсия: ўз бизнесини бошлаётганлар кўриши шарт бўлган 8 та ажойиб фильм

    5 июн, 18:34

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон Туркманистон билан янги чегара постини қурмоқчи

    Бугун, 22:33

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    Бугун, 22:25

    Captiva-2024 нархлари ҳақида тарқалган маълумотлар сохта экани маълум бўлди

    Бугун, 22:20

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    Бугун, 22:09

    Суперлига. “Андижон” Водий дербисида “Навбаҳор”ни мағлуб этди, “ОКМК” 6 та гол урилган ўйинда “Металлург”га имкониятни бой берди

    Бугун, 21:54

    Ўзбекистонда кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

    Бугун, 21:38

    Чилонзорда 29 туп кўп йиллик дарахт кесиб ташланди

    Бугун, 21:05

    Ўзбекистонда таъмирталаб тизимлардаги авариялар сабаб ичимлик сувининг 25 фоизи йўқотилмоқда

    Бугун, 20:45

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилгани юзасидан расмий маълумот берилди

    Бугун, 19:45

    ДХХ Сирдарёда икки фуқарога қалбаки 14 минг долларни ўтказмоқчи бўлган шахсни қўлга олди

    Бугун, 19:43

    Саида Мирзиёева президент топшириғи билан Наманганга етиб борди (фото)

    Бугун, 19:24

    Тавсия этамиз

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    13:00 / 22.09.2023

    Чустдаги болалар заҳарланиши бўйича Бош прокуратура жамоатчиликдан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўради 

    01:00 / 22.09.2023

    Чустда болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ишдан олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

    13:00 / 22.09.2023

    Украина Россиянинг ўта “нозик” жойига зарба берди — Британия разведкаси 

    18:00 / 22.09.2023

    Нафақат гўзаллиги, балки истеъдоди билан ҳам томошабинларнинг қалбидан жой олган турк актрисалари (фото)

    09:00 / 22.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?