Columbia Pictures компаниясининг “Майоқ кўтарган хоним” логотипини рассом Майкл Деас яратган. У бу картинани фотограф Кети Андерсоннинг суратидан кўчирган. Лойиҳада фотографнинг таниши модель вазифасини бажарган.
1991 йилда киностудия рассом Майкл Деасга Columbia Pictures логотипини янгилаш топшириғини берган ва у фотограф Кети Андерсондан логотип учун мос суратлар олишни сўраган.
Андерсон бу ишга ўша пайтда Янги Орлеандаги The Times-Picayune газетасида график дизайнер бўлиб ишлаган ҳамкасби Женни Жозефни моделликка таклиф қилган.
Женни Жозеф Рим маъбудасининг кийимларига тақлид қилиб, оқ чойшабга ўраниб олган ва дастлаб кўк ёпинчиқ ўрнига АҚШ байроғи бор эди. Бу ҳолат кадрда унчалик чиройли кўринмагани учун байроқ ёпинчиқ билан алмаштирилган.
Изоҳ (0)