АҚШ Россия Федерациясига қарши санкциялар рўйхатига етти жисмоний ва бир юридик шахсни қўшиш орқали рўйхатни кенгайтирди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Ушбу рўйхатга киритиш учун асослар ҳали ошкор этилмаган.
Май ойида АҚШ Савдо вазирлиги 1,2 мингдан ортиқ маҳсулот, жумладан қоғоз, тўқимачилик, асбоб-ускуналар, транспорт ва қурилиш материалларига таъсир қиладиган Россияга қарши янги экспорт чекловлари жорий этилишини эълон қилганди.
Аввалроқ Қўшма Штатлар Россияга қарши ўнлаб жисмоний ва юридик шахсларни ўз ичига олган янги санкциялар пакетини жорий қилган эди.
Янги санкциялар рўйхатига Россия Марказий банки раҳбари Элвира Набуиллина, унинг ўринбосари Олга Скоробогатова ва бош вазир ўринбосари Александра Новак, шунингдек, Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустиннинг оиласи, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши вакили ўринбосари Дмитрий Медведевнинг оиласи, Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиэнконинг ўғли Сергей, Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгунинг оиласи киритилган.
Изоҳ (0)